Муваффақиятли инсонларнинг ўзига хос 20 та хислати:
1. Бошқалар қила олмаган ишни, улар йўлини қидиришади шунчаки қўл силтаб кетишмайди;
2. Бошқалар омадсизлик деб билган нарсаларни, улар ҳаёт сабоқлари деб ҳисоблашади;
3. Улар аниқ ўйланган режаларни қабул қилишади;
4. Бошқалар омадни кутиб ўтирса, улар омадни ўзлари қидиришади;
5. Бошқалар каби уларда ҳам қўрқув бор. Лекин қўрқув уларни бошқаришига йўл қўйишмайди. Улар қўрқувни шунчаки хавотирланиш деб ҳисоблашади;
6. Улар шундай саволлар берадики, жавоби инсонни чуқур ўйлашга мажбур қилади;
7. Улар арз қилмайди – арз қилиш ортиқча куч сарфлаш деб ҳисоблашади;
8. Улар бошқаларга айб юклашмайди. Аксинча барча қилган ҳаракатлари ва уларнинг натижалари учун тўлиқ масъулиятни ўз бўйнига олишади;
9. Уларда ғайритабиий талант бўлмаслиги мумкин, лекин улар ҳар доим муоммони ҳал этиш учун максимал ечим топа оладилар. Улар ўзларидан кўпроқ нарсани талаб этишади;
10. Улар жуда банд, самарали ва пунктуал инсонлардир. Қаерда бўлмасин улар атрофдагиларнинг ўзларини худди ишлаётгандек тутиб вақт ўтказишаётганини муҳокама қилмасдан, чин дилдан берилиб ишлашади;
11. Улар ўз мақсадларига етишишда атрофига энг самарали таъсир кўрсатадиган бир фикрли инсонларни йиғишади;
12. Улар ўзларига "нега энди мен эмас" деган саволни беришади. Бу эса оқим бўйича сузмасликга ёрдам беради;
13. Бошқалар ўз ҳаётини четдан кузатаётган бир пайтда, улар ҳаётларини қандай бўлишини аниқ тасаввур қила оладилар ва шундай бўлишига ҳаракат қиладилар;
14. Улар тақлид қилмайдилар, балки ўз йўлларини кашф қиладилар;
15. Улар ўз ишларини ортга сурмайдилар, бундан кўринадики, улар ҳаётда бирор нарсани кутиб яшашмайди;
16. Улар бутун умр ўрганишда чарчамайдилар. Ҳар қандай ҳаётий тажриба улар учун дарсдир;
17. Улар оптимист одамлар, шу сабабли ҳар нарсани фойдали томонини кўра олишади;
18. Улар ўзларини қандай ҳис қилишларидан қатъи назар, қилишлари керак бўлган ишни қиладилар;
19. Улар молиявий, ҳиссий, касбий ва руҳий томонлардан таваккал қилишдан қўрқишмайди;
20. Улар муаммолардан қочишмайди, аксинча уларга тик қарашади.
@KamolovSher