КАМОЛОВ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Янгиликлар, дунёқарашлар, ҳажвиялар, тахлил, шахсий фикрлар.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ютган бола қайси стратегияни қўллади?

@KamolovSher


Камина мурожаатидан сўнг шаҳар йўллари ямочный ремонт қилинмоқда. Ҳоким бувага раҳмат.

Халқим дардини кўтариб чиқмасам, кейин уларни юзига қандай қарайман деб ўйлайманда! 😊

@KamolovSher


Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда

Президент топшириғидан кейин, бош вазир Абдулла Арипов Mercedes-Benz русумли хизмат автомобилидан Chevrolet Malibu'га ўтган. Парламент палаталари раҳбарлари Tahoe'дан фойдалана бошлаган.
Вилоят ҳокимлар эса, Тahoe ва Traverse'га ўтибди.

Амалдорлар фойдаланган хорижда ишлаб чиқарилган хизмат автомобиллари аукционда сотиб юборилар экан.

Расмда Tahoe ''жонивор''нинг нархи келтирилган.

@KamolovSher


“Босқинчи” хитойликлар мавзусини ўзи кимлар “чайнаб” юрибди?

Агар шу масалани тинмай интернетда “чайнаётганларга” эътибор берсак – ўзини “диндор” ёки “миллатпарвар” деб кўрсатувчи, аслида эса диний радикал ёки миллатчилик касалига чалинган шахсларни кўрамиз. Бу икки қараш ҳам давлатимиз тараққиёти ва барқарорлиги зарар келтирувчи иллатлардир.

Энг ёмони динга даъво қилиб ўша қўштирноқ ичидаги “диндорлар” “бошқа миллат, бошқа дин” дея жамият ичида нафрат уруғини сепишяпти. Постларида на факт бор, на далил, на масъулият. Фақат қўрқитиш ва нафрат.
Менимча мусулмончиликга даъво қилинаётган жойда, ҳурмат, бағрикенглик ҳақидаги унутилмаслик керак.

Энг қизиғи нима дейсизми?
Хитой — БМТда Фаластиннинг тўлақонли аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаётган давлатлардан бири.

Хитой расман биз каби Фаластин мусулмонларини мустақил давлат бўлиши керак, деб ҳисоблайди.
Энди савол: шу гапни айтадиган Хитой ёмонми? Ёки ўз юртида одамлар орасига фитна солаётган одамларми?

Юртдошлар, фикр ва муносабат билдиришдан олдин, ўзимизга савол берайлик, бу маълумот қаердан пайдо бўлди? Ким чиқараяпти бу хабарни? Бундан кимга фойда?

Керак бўлса, дезинформация — яъни, билиб туриб ёлғон ёзган, миллатлар орасига уриш солган одамларга қонуний жавобгарлик, жазо бўлиши керак менимча. Буни кўп давлатлар аллақачон жорий қилган.

@KamolovSher


Сочлари қордек оппоқ оқарган, хокисор онажонлар байрам муборак!

Қўллари қадоқ, юзлари офтобдан қорайган меҳнаткаш опаларим, эридан лоақал бирон маротаба ҳам гул олмаган, аммо турмушидан ҳеч нолимаган сингилларим байрам муборак!

Байрам нелигини ҳам билмасдан, томорқасида, даласида тиним билмай ишлаётган келинжонлар сизларга ҳам байрам муборак!

Байрам концертларини фақатгина телевизорда кўрадиган, ҳаёт шу эканда деб кўникиб, шаҳар қизларига ҳавас қилиб яшаётган қишлоқдаги қизларжон, байрам муборак!

Боғча нима эканлигини ҳам билмасдан, уйида чопқиллаб юрган қизалоқлар, байрам муборак!

Ҳурмат билан Шерзод Камолов

@KamolovSher


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аксарият одамлар

@KamolovSher


Ямалар ремонти бошланганидан хурсандмиз


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Вилоят ҳокими билан учрашувда халқ дардини айтиб бердим:

1. Мактабларга киришдаги болалар хавфсизлиги.
2. Йўллардаги ямалар.
3. Ёмғир ёғганда лотоклар ва дренаж ишламаслиги.
4. Светофорлар ёмғирда ишламаслиги.
5. Маҳаллалардаги сунъий тўсиқ ва нотекисликлар.
6. Эски шахар янги комуникациясидаги халтура ишлар.
7. Ноқонуний ўрнатилган радарлар.
8. Доимий сўровномалар орқали туристлар ва халқ дардини ўрганиш.
9. Автобекатларнинг ачинарли аҳволи.

Натижасини халқимиз кутади!

@KamolovSher


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Санаб чиқсам 20 киши экан...

Силарда нечта?

@KamolovSher


Forward from: BUKHARA NEWS | Расмий канал
#Намоз_вақтлари

БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

7 март - 13 март

🏙 БОМДОД: 06:15

🏞 ПЕШИН: 13:10

🌇 АСР: 17:10

🌆 ШОМ: 18:50

🌃 ХУФТОН: 20:40

BUKHARA NEWS

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Ха хоп ким у? Дуо қилишимиз учун исмини билайлик бу бечорани.

@KamolovSher


Айтишларича, ҳудудларни секторларга бўлиб бошқариш тизими яқин орада тугатилиши, ҳамма ташкилот ўз иши билан шуғулланиши кутилмоқда.

Агар шундай бўлса, раҳбарларнинг ҳар доим бирга юришига ҳамда бир бирининг қонун бузилишига кўз юмишларга чек қўйилади.

@KamolovSher


Танқид келажак меваси!

@KamolovSher


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Биз албатта Янги Ўзбекистонни ХАЛТУРАСИЗ биргаликда қурамиз!

Ҳокимларга мурожаат!

Бирта ёмғирга чидаб бера олмайдиган сифатсиз светофорларни ким ўрнатганини ва нега стандартга жавоб бермаслигини текширадиган ташкилот йўқми? Ҳар ёмғир ёғганда чорраҳадаги светофорлар “арча байрам” бўлади. Халқ тўлаган штрафлардан герметик сотиб олиб, тешикларини ёпинглар, ҳеч бўлмаса!

@KamolovSher


Қиёмат куни сени аҳволинг қандай бўлади?

• Сен вақтингни беҳуда кетказганингга афсусланасан!
• Сен кераксиз нарсалар билан банд бўлганинг учун афсусланасан!
• Сен вақтида ўранмаганинг учун афсусланасан!
• Сен кўзингни тиймаганинг учун афсусланасан!
• Сен намозни адо этмаганинг учун афсусланасан!
• Сен рўза тутмаганинг учун афсусланасан!
• Сен Аллоҳни ҳар бир сония зикр этмаганинг учун афсусланасан!
• Сен ўша гуноҳни тарк этмаганинг учун афсусланасан!
• Сен ҳақнинг ортида эргашмагинг учун афсусланасан!
• Сен Қуръон ва Суннатга риоя қилмаганинг учун афсусланасан!
• Сен илм олмаганинг учун афсусланасан!
• Сен қодир бўла туриб, Қуръоннинг хеч бўлмаса бир жузини ёд олмаганинг учун афсусланасан!
• Сен афсусланасан!
• Аллоҳга қасамки, сен афсусланасан!

©️ Ҳабибуллоҳ домла

P.S.:
Қиёматда афсусланмаслик учун ҳозир имконингиз бор...

@KamolovSher


Ассалому алайкум, биродарлар! Мана, муқаддас рамазони шариф ҳам кириб келди, алҳамдулиллаҳ!

Бирорталарингизни хафа қилган бўлсам, қаттиқ гапириб қўйган бўлсам, ўйлаб кўринглар, бекорга хафа қилмаган, қаттиқ гапирмагандирман, ўзингизда ҳам айб бўлса керак! 😂


@KamolovSher


Уйғонишни истамайдиганларни уйғотманг, вақтингизни зое кетқазиб, улар кўзлари очиқ кўр холатда ўтиб кетишади...

Рамазон муборак дўстларим!

@KamolovSher


Айнан бирта либосни икки киши кийиб расмга тушишига нима дейсизлар?

Агар ҳақиқатдан доим ишга шунақа либосда келишаётган бўлса, навбат билан кийиб юришиптими?

Кўзбўямачиликни ҳам эплаб қила олмаяпсилар 😁

@KamolovSher


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Пайғамбаримиз Мухаммад Салоллоху Алайхи Ва Салламдан ривоят қилинган хадисда "Ким бу дунёда Аллох учун бир масжид қурса, Аллоҳ у учун охиратда жаннатдан бир қаср қуриб беради".

Масжид Аллоҳнинг уйи.

Масжид қурган ёки масжид қурилишида иштрок этган одам Аллоҳнинг уйини қурган бўлади.

Жума айёми муборак бўлсин!

@KamolovSher


Forward from: BUKHARA NEWS | Расмий канал
#Намоз_вақтлари

БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

28 февраль - 6 март

🏙 БОМДОД: 06:25

🏞 ПЕШИН: 13:10

🌇 АСР: 17:00

🌆 ШОМ: 18:45

🌃 ХУФТОН: 20:40

BUKHARA NEWS

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

20 last posts shown.