Антиқа хушомад
Александр Дюма ўз даврининг атоқли врачларидан бири Гисталь билан тушлик қилади. Дўхтир ёзувчидан “Мулоҳазалар китоби”га бирор нарса ёзиб беришни сўрайди. Бу китобга кўпинча даво топган беморлар ўз дил изҳорларини битишар эди.
Дюма илк жумласини ёзади:
“Дўхтир Гисталь ҳамма оилаларни даволайдиган вақтдан бошлаб шифохоналарни беркитиш керак”.
Бу гапни ўқиган врач талтайиб кетади:
– Пахтаниям тозасидан қўйдингиз-ку, тақсир!
Шундан сўнг Дюма фикрини шундай тугаллайди:
“Ва иккита янги қабристон ҳам очиш зарур...”
@sheriyatuz