#премьера
Мен ошиққан Дунё шумиди, она,
Шумиди ёруғ деб ном олган макон.
Кўрдимку, одамлар зулмлар аро,
Зулматлар ичида сақлаяпди жон.
Мен ошиққан дунё шуми, онажон,
Чиркин ҳавосидан бўғзим куйяпди.
Бир юзда иккита афти борлари,
Менинг нафасимни тўсиб қўйяпди.
Бориб йўқламайди жигарни жигар,
Қўли қуруқларга узатмаслар қўл.
Шумиди одамлар қиёмат қадар,
Бир-бирин қулатиб кетаётган йўл.
Шумиди, онажон, Дунёси шуми,
Келганлар кетарин қўйган унутиб.
Хақнинг хузурига борса бўларми,
Шайтоннинг қўлини, йўлини тутиб.
Одамни қиришга ошиқса одам,
Оч қолган кимсани кўрмайди тўқлар.
Фақат ваъз ўқиса қиларкан алам,
Орият ҳақида номуси йўқлар.
Мен ошиққан дунё шуми, онажон,
Айтмаган эдингми оқу-қорасин.
Ким пулга чўмилиб юради ҳандон,
Ким ичга ютади мудом ноласин.
Мен ошиққан дунё шумиди она...
Малика Тавфиқ
@sheriyat
Мен ошиққан Дунё шумиди, она,
Шумиди ёруғ деб ном олган макон.
Кўрдимку, одамлар зулмлар аро,
Зулматлар ичида сақлаяпди жон.
Мен ошиққан дунё шуми, онажон,
Чиркин ҳавосидан бўғзим куйяпди.
Бир юзда иккита афти борлари,
Менинг нафасимни тўсиб қўйяпди.
Бориб йўқламайди жигарни жигар,
Қўли қуруқларга узатмаслар қўл.
Шумиди одамлар қиёмат қадар,
Бир-бирин қулатиб кетаётган йўл.
Шумиди, онажон, Дунёси шуми,
Келганлар кетарин қўйган унутиб.
Хақнинг хузурига борса бўларми,
Шайтоннинг қўлини, йўлини тутиб.
Одамни қиришга ошиқса одам,
Оч қолган кимсани кўрмайди тўқлар.
Фақат ваъз ўқиса қиларкан алам,
Орият ҳақида номуси йўқлар.
Мен ошиққан дунё шуми, онажон,
Айтмаган эдингми оқу-қорасин.
Ким пулга чўмилиб юради ҳандон,
Ким ичга ютади мудом ноласин.
Мен ошиққан дунё шумиди она...
Малика Тавфиқ
@sheriyat