Ҳар лаҳза - сен томон бир қадам,
Ҳар лаҳза - тўсиқлар зичлашар.
Ишонсанг, сенингсиз оламлар,
Гул очмас баҳорга ўхшашар!
Ҳар лаҳза сен томон бир умид,
Деворлар барподир йўлимда,
Шу лаҳза сўнгида бемаврид,
Садоқат жон берар қўлимда!
Ҳар лаҳза - сен томон бир видо,
Яшамай тирикман, кўриб ол.
Умримда ягона бир хато,
Ва ёки жазойим бўлиб қол!
Ҳар лаҳза - ҳаёлинг жилваси,
Кўксимни ҳаётга тўлдирар,
Ишқ деган дарднинг йўқ давоси,
Ўлдирар, азизим, ўлдирар!
Ҳар лаҳза - тўсиқлар зичлашар.
Ишонсанг, сенингсиз оламлар,
Гул очмас баҳорга ўхшашар!
Ҳар лаҳза сен томон бир умид,
Деворлар барподир йўлимда,
Шу лаҳза сўнгида бемаврид,
Садоқат жон берар қўлимда!
Ҳар лаҳза - сен томон бир видо,
Яшамай тирикман, кўриб ол.
Умримда ягона бир хато,
Ва ёки жазойим бўлиб қол!
Ҳар лаҳза - ҳаёлинг жилваси,
Кўксимни ҳаётга тўлдирар,
Ишқ деган дарднинг йўқ давоси,
Ўлдирар, азизим, ўлдирар!