АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШНИНГ АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРИ
Давлатимиз раҳбари томонидан 2020 йил 16 март куни аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонун илк бор қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжат сифатида Ўзбекистон тарихидан ўрин олди. Чунки шу вақтгача бу соҳада қонунчилигимизда ҳеч қандай ҳужжат йўқ эди.
Ушбу Қонун 5 та боб ва 31 та моддадан иборат бўлиб, унда қонуннинг мақсади, асосий тушунчалар, аҳолини рўйхатга олишнинг вазифалари ва принциплари, аҳолини рўйхатга олиш соҳасини тартибга солиш, аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тартиби, респондентларнинг ҳамда рўйхатга олувчи ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ёритиб берилган.
Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
Даврийлик принципи- аҳолини рўйхатга олиш ўн йилда камида бир марта ўтказилиши ҳамда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисидаги қарор, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилиниши белгилаб қўйилган.
Умумийлик ва бир пайтдалик принципи- аҳолини рўйхатга олишнинг ягона белгиланган санасида шахсга доир маълумотларни барча респондентлардан йиғиш Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг муайян ҳудудларида бир пайтнинг ўзида амалга оширилади.
Рўйхатга олишнинг якка тартибдалиги принципи- шахсга доир маълумотлар йиғилаётганда рўйхатга олиш варағи ҳар бир респондент учун якка тартибда тўлдирилади.
Шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги принципи- аҳолини рўйхатга олиш жараёнида йиғилган шахсга доир маълумотлар махфий бўлиб, респондентнинг розилигисиз ошкор этилмайди ва тарқатилмайди.
Аҳолини рўйхатга олишни бошқаришнинг марказлаштирилганлиги принципи- Ўзбекистон Республикаси бўйича аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш аҳолини рўйхатга олишни ягона бошқарув тизимини яратиш асосида марказлаштирилган ҳолда амалга оширилади.
Шаҳрихон туман статистика бўлими✍️
—————
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати