ҚАНИЙДИ
Қани, Тангрим сийласа шундай...
Олислардан ахтариб келсанг,
Мислсиз ишқ достонин тўқиб.
Бир боқишда нигоҳларингдан
Тақдиримни ололсам ўқиб.
Оқаверса томирларингда
Қон ўрнига менинг хаёлим.
Сен тақдири камолим бўлсанг,
Сенда бўлса ҳатто заволим.
Туйсанг соғинч ҳовончасида,
Шул ҳажрдан янчилаверсам.
Ҳовондан ҳам отилиб бетин
Қучоғингга санчилаверсам.
Томиб турса муҳаббат, севинч
Киприкларим тарновларида.
Банди қилсанг бармоқларимни
Бармоқларинг бўғовларида.
Нетай, ахир ҳар лаҳза, ҳар он
Бир истакдан ўлиб-тирилсам.
Бўлар эдим бағоят бахтли,
Шул ёзиғга раво кўрилсам...
Қани, Тангрим сийласа шундай...
©Зуҳра Йўлчиева
@sevgi_haqida_sherlarimiz
Қани, Тангрим сийласа шундай...
Олислардан ахтариб келсанг,
Мислсиз ишқ достонин тўқиб.
Бир боқишда нигоҳларингдан
Тақдиримни ололсам ўқиб.
Оқаверса томирларингда
Қон ўрнига менинг хаёлим.
Сен тақдири камолим бўлсанг,
Сенда бўлса ҳатто заволим.
Туйсанг соғинч ҳовончасида,
Шул ҳажрдан янчилаверсам.
Ҳовондан ҳам отилиб бетин
Қучоғингга санчилаверсам.
Томиб турса муҳаббат, севинч
Киприкларим тарновларида.
Банди қилсанг бармоқларимни
Бармоқларинг бўғовларида.
Нетай, ахир ҳар лаҳза, ҳар он
Бир истакдан ўлиб-тирилсам.
Бўлар эдим бағоят бахтли,
Шул ёзиғга раво кўрилсам...
Қани, Тангрим сийласа шундай...
©Зуҳра Йўлчиева
@sevgi_haqida_sherlarimiz