ХАВФЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ОБЪЕКТЛАРИДА САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ
Жорий йилнинг 11 декабрида Навоий кон-металлургия комбинати акциядорлик жамияти бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 24-майдаги “Ер қаʼридан фойдаланиш, саноат, радиатсия ва ядро хафсизлиги ҳамда атом энергетикасидан фойдаланиш соҳаларида давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасиниг 2024-йил 4-октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиатсия ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросига бағишланган ўқув-семинари бўлиб ўтди. Видеоконференсалоқа орқали бўлиб ўтган семинарда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиатсия ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, қўмитанинг ҳудудий бошқармаси, Қизилқум кон-техника инспексияси, “Навоий КМК” АЖ бўлинмалари ва жойлардаги студияларидан масъул раҳбар-ходимлар иштирок этишди. Тадбир аввалида иштирокчилар учун Навоий кон-металлургия комбинати фаолияти ва ютуқларига бағишланган видеоролик намойиш этилди. Шундан сўнг “НКМК” АЖ бош муҳандиси А.Равшанов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиатсия ва ядро хавфсизлиги қўмитаси бош бошқармаси бошлиғи О.Жўраев, унинг ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Нуруллаевлар кун тартибидаги масалалар юзасидан чиқиш қилишди. Масъуллар томонидан студиялар ва мажлислар залидан иштирок этганлар саволларига жавоблар берилди.
Маълумот ўрнида. Сўнгги йилларда Навоий кон-металлургия комбинати томонидан бунёд этилган гидрометаллургия заводларининг аксарияти Қизилқум кенгликларида жойлашган. Хусусан, комбинат мутахассислари томонидан барпо этилган 7-гидрометаллургия заводи – техноген чиқиндиларни қайта ишлайдиган йирик саноат мажмуасидир. Мазкур мажмуадаги техноген чиқиндиларни қайта ишлаш жараёни маъданни қазиб олиш, технологик майдалаш, саралаш ва ташиш учун харажатларнинг йўқлиги билан ажралиб туради. Бу эса, ўз навбатида, заводда ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархини сезиларли даражада пасайтириш имконини берди. 2023 йилда заводда 16 млн. тонна техноген чиқинди қайта ишланган бўлса, жорий йилнинг ўтган ўн ойида ушбу кўрсаткич 14 млн. тоннани ташкил этди ва йил якунига қадар янада ошиши кутилмоқда. “НКМК“ АЖда 2024 йилга мўлжалланган қурилишнинг манзилли рўйхатига асосан комбинат мутахассислари томонидан 7-ГМЗнинг техноген чиқиндиларни қайта ишлаш қувватларини кенгайтиришга қаратилган лойиҳа бўйича қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, келгусида завод цехларида ўрнатиладиган тегирмонлар, қуюлтиргичлар ва бошқа қурилмаларнинг пойдевори барпо этилмоқда ҳамда коммуникация тармоқларни монтаж қилиш ишлари бажарилмоқда. Бугунги кунда заводда йилига 10 млн. тонна техноген чиқиндини қайта ишлаш қувватига эга 4 та янги тегирмон барпо этилмоқда. Шунингдек, амалга оширилаётган ишлар ҳисобига заводда тегирмонлар сони ўнтага етказилади ва йиллик қайта ишлаш ҳажмини 25 млн. тоннага ошириш имкони яратилади. Шунингдек, заводнинг қатор цехларини кенгайтириш ҳам режалаштирилган. Бу каби бунёдкорлик ишлари маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга хизмат қилиши табиий. Таъкидлаш жоизки, янги тегирмонлар учун зарур асбоб-ускуна ва эҳтиёт қисмлар маҳаллийлаштирилиб, Навоий машинасозлик заводи ҳамда Зарафшон таъмирлаш-механик заводида тайёрланяпти. Қурилиш ишлари Зарафшон қурилиш бошқармаси томонидан амалга оширилмоқда.