#лирика
Менсизлик...
Сенга муборакдир бугун менсизлик,
Менга оғир юкдир, афсус, сенсизлик.
Иккимиз дарбадар ишқ саҳросида,
Бугун мағлуб қилди бизни тенгсизлик.
Сени гоҳо ўртар менинг соғинчим,
Хаёлдаги тасвир кўнгил овунчим,
Бедорлик, беморлик ҳамроҳ бўлганда,
Бизни сарсон қилган кибр нега жим?
Сенга армон бўлди менинг йўқлигим,
Менга эса дарддир сенинг йўқлигинг.
Аммо давом этар. Тўхтамас бир зум
Бизни айро қилган тақдир шўхлиги.
Масофалар яқин. Кўнгиллар узоқ,
Ишқимизга вақтлар солмоқда тузоқ.
Сочларимда қиров, юзингда ажин,
Жавобсиз саволлар қийнайди кўпроқ.
Сенга талпинади толиққан юрак,
Менга талпинади зориққан юрак.
Лекин мадори йўқ кексайиб қолган
Кўнгилга энди айт, ишқ нечун керак?
Сенга муборакдир бугун менсизлик...
Санобар Юсупова.
20.10.2024 йил. 11:07.
@sarbadorlar_sardori
Менсизлик...
Сенга муборакдир бугун менсизлик,
Менга оғир юкдир, афсус, сенсизлик.
Иккимиз дарбадар ишқ саҳросида,
Бугун мағлуб қилди бизни тенгсизлик.
Сени гоҳо ўртар менинг соғинчим,
Хаёлдаги тасвир кўнгил овунчим,
Бедорлик, беморлик ҳамроҳ бўлганда,
Бизни сарсон қилган кибр нега жим?
Сенга армон бўлди менинг йўқлигим,
Менга эса дарддир сенинг йўқлигинг.
Аммо давом этар. Тўхтамас бир зум
Бизни айро қилган тақдир шўхлиги.
Масофалар яқин. Кўнгиллар узоқ,
Ишқимизга вақтлар солмоқда тузоқ.
Сочларимда қиров, юзингда ажин,
Жавобсиз саволлар қийнайди кўпроқ.
Сенга талпинади толиққан юрак,
Менга талпинади зориққан юрак.
Лекин мадори йўқ кексайиб қолган
Кўнгилга энди айт, ишқ нечун керак?
Сенга муборакдир бугун менсизлик...
Санобар Юсупова.
20.10.2024 йил. 11:07.
@sarbadorlar_sardori