♻️Аҳолини сифатли озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш, улар ўртасида турли овқатдан заҳарланиш ҳолатлари, ботулизм касаллигини олдини олиш мақсадида ҳудудлардаги деҳқон бозорларида соҳага даҳлдор ташкилотлар ҳамкорлигида назорат тадбирлари давом этмоқда.
⚡️Тошлоқ туманидаги деҳқон бозорида олиб борилган навбатдаги назорат тадбирида истеъмолга яроқсиз, уй шароитида тайёрланган 16 литр тузлама маҳсулотлари савдодан олинди.
@sanepidqomita_fargona