Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️Учкўприк тумани “Тожик” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 23-умумтаълим мактабида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан учрашув ўтказилди.
🔖Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Гулчеҳра Жўраева ва Жавлонбек Абдуллаев, туман ҳокими ўринбосарлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, аҳоли вакиллари ва маҳалла фаоллари иштирок этди.
📌Учрашув давомида аҳоли томонидан йўлланган мурожаатлар ва уларнинг ечимлари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, туманнинг “Боғибўстон” ва “Олтин водий” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида жойлашган саноат корхоналаридан чиқаётган зарарли моддаларни камайтириш, ҳудудда экологик барқарорликни сақлаш ва эпидемиологик вазиятни яхшилаш бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди.
@sanepidqomita_fargona