♻️Мамлакатимизда профилактик тарғибот тадбирларининг мақсадли амалга оширилиши натижасида юқумли касалликларга қарши курашишда катта ютуқларга
эришиб келинмоқда.📌Бу каби тадбирлрни аҳоли ўртасида ташкил этилиши, аҳолини тиббий саводхонлигини ошириш, юқумли касалликлар ҳақида билим ва кўникмаларини оширишга хизмат қилади.
📌Фарғона вилоятининг Бағдод ҳамда Риштон туманида Санэпидқўмита, KOFIH фонди ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари
уюшмаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда онкологик ва юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича аҳолининг хабардорлигини ошириш ва диагностика салоҳиятини кучайтириш" лойиҳаси доирасида семинар-тренинг ўтказилди.
📌 Санэпидқўмита Ахборот хизмати раҳбари М.Саидова ҳамда Вирусология илмий-текшириш институти шифокори Ш.Бакиевалар томонидан олиб борилган семинарда турли юқумли касалликлар, жумладан вирусли гепатит B ва С турларини эрта аниқлаш ва даволаш, аёллардаги бачадон бўйни саратони касаллигини олдини олишда тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтишнинг долзарблиги, профилактик эмлаш тадбирларининг аҳамияти тўғрисида тушунчалар берилди.
🔖Семинар давомида иштирокчилар ўзлари қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича маълумот олдилар.
@sanepidqomita_fargona