#Сўраган_эдингиз
📢 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволга жавоб
❓ 79-САВОЛ:
Мен Тожикистондаги Хўжанд давлат университетидан ўқишимни кўчираётган эдим. Менга транскриптни тожик тилида беришди, кўпчилик менга транскрипт рус тилида бўлиши шарт деди. Ўқишни кўчириш учун транскрипт рус тилида бўлиши шартми?
✅ ЖАВОБ
Амалдаги меъёрий ҳужжатларга кўра, ўқишни кўчиришда талаб этиладиган академик маълумотнома (транскрипт)ниниг рус тилида бўлиши кўрсатилмаган. Шу сабабли транскрипт қайси тилда олинган бўлса, шу тилда киритилиши мумкин.
❓ 80-САВОЛ:
Ўғлим шу йил Бухоро тиббиёт институти билан ҳамкорликдаги Курск тиббиёт университети “Биотехнология” факультетининг 2-курсини тамомлади. Ўғлимнинг ўқишини Ўзбекистондаги тиббиёт олийгоҳларига кўчирмоқчиман. Контракт шартномасида ўқишини бошқа олийгоҳ (факультет)га кўчириб бўлмайди деб ёзилган эди. Ўғлимнинг ўқишини Бухоро тиббиёт институтига кўчиришнинг имкони борми?
✅ ЖАВОБ
Ҳукуматнинг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ талаба Ўзбекистон ва хорижий олий таълим муассасаларининг ўзаро келишуви асосида қабул қилиниб қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олган ёки таҳсил олаётган бўлса, унинг ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш ҳақидаги аризасига рад жавоби берилишига асос бўлади.
❓ 81-САВОЛ:
Ўқишни кўчириш бўйича онлайн топширилган аризалар неча кун ичида кўриб чиқилади ва қаерда жавоби билан танишиш мумкин?
✅ ЖАВОБ
Хорижий давлатдан ўқишни кўчириш бўйича онлайн топширилган аризалар Давлат тест маркази томонидан тест имтиҳонлари ўтгандан сўнг натижаси эълон қилинади. Республика ОТМ бўйича эса топширилган ҳужжатлар кўриб чиқилганидан сўнг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва тегишли олий таълим муассасаси расмий сайтлари орқали эълон қилинади ҳамда фуқаронинг шахсий кабинетига ҳам хабар йўлланади.
〰️〰️〰️〰️
🔄 Қуйида бугунгача берилган саволларга жавоблар билан танишинг👇
1-4 | 5-7 | 8-11 | 12-15 | 15-20 | 21-23 | 24-27 | 28-31 | 32-35 | 36-39 | 40-43 | 44-47 | 48-52 | 53-57 | 58 | 59-60 | 61-63 | 64-66 | 67-69 | 70-72 | 73-74| 75-76 | 77-78
Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube