#Сўраган_эдингиз
📢 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволга жавоб
❓77-САВОЛ:
Хорижий ОТМдан Ўзбекистон олий ўқув юртларига "перевод" қилишда қандай ҳужжатлар талаб этилади?
✅ ЖАВОБ:
Амалдаги тартибга кўра ўқишини кўчириш истагини билдирган фуқаро қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
— кўчириш (қайта тиклаш)ни истаган таълим йўналиши (мутахассислиги), ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза (аризада ўқиган олий таълим муассасаси ва таълим йўналиши (мутахассислиги), таълим шакли, мақсадли қабул бўйича ўқишга кирмаганлиги, кўчириш (қайта тиклаш) сабаблари, кўчириш (қайта тиклаш) қоидалари билан танишганлиги кўрсатилади);
— талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома нусхалари;
— паспорт ёки ID-карта нусхаси.
❓78-САВОЛ:
Маҳаллий ва хорижий ОТМдан ўқишни кўчириш кунлари фарқ қиладими?
✅ ЖАВОБ
ОТМ талабаларининг ўқишини кўчириш бўйича аризаларни топшириш ва кўриб чиқиш қуйидаги тартибда:
— ўқишини кўчириш бўйича аризаларни тақдим этиш — ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар онлайн тарзда;
— аризалар олий таълим муассасаси, тегишли вазирлик (идора) ёки Давлат комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, қарор қабул қилиш — ҳар йили 5 августдан 30 августга қадар амалга оширилади.
〰️〰️〰️〰️
🔄 Қуйида бугунгача берилган саволларга жавоблар
билан танишинг👇
1-4 | 5-7 | 8-11 | 12-15 | 15-20 | 21-23 | 24-27 | 28-31 | 32-35 | 36-39 | 40-43 | 44-47 | 48-52 | 53-57 | 58 | 59-60 | 61-63 | 64-66 | 67-69 | 70-72 | 73-74| 75-76
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!