OʻzLiDeP аҳоли яшаш хонадонларида ис газидан ҳимоя қилувчи ускуналарни ўрнатиш акциясини ўтказмоқда
OʻzLiDeP ташаббуси билан “Инсон ҳаёти - бебаҳо неъмат, у барча нарсадан устун” тамойили асосида жорий йилнинг январь – март ойларида “Огоҳ бўлинг – ис гази” акциясини ўтказиш режалаштирилган. Шунга асосан, республика бўйлаб мутасадди ташкилотлар, партия фаоллари, маҳаллий депутатлар ва ҳомийлар билан ҳамкорликда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқаролар хонадонларига ис газини аниқлайдиган ускуналар беғараз ўрнатиб берилмоқда.
Тадбирлар давомида фуқаролар хонадонларига ис гази чиққанда огоҳлантирувчи детекторлар ўрнатиш, ускунанинг афзалликлари, ундан фойдаланиш қоидалари тушунтирилмоқда.