ЯНГИ ЙИЛ ШЕЪРИ
Бола эдим. Жажжи қизалоқ,
Қорбобога ёзар эдим хат.
Ва кутардим хатнинг жавобин,
Шунинг ўзи эди катта бахт.
У келарди мен кутган кунда,
Ваъдасида турганича мард.
Алдамасди сира ҳам мени,
Шунинг ўзи эди катта бахт.
Шеър айтардим қувончга тўлиб,
Рақс тушарди менинг билан шаҳд.
Берар эди сўнгра қўғирчоқ,
Шунинг ўзи эди катта бахт.
Мен сиғмасдим еру осмонга,
Жар солгудек бўлар эдим нақд.
Қўғирчоғим ҳамроҳим эди,
Шунинг ўзи эди катта бахт...
Йиллар ўтди. Қўғирчоқларим
Қучоғимни айладилар тарк.
Вақт топганда боқиб қўярдим,
Шунинг ўзи эди катта бахт.
Катта ҳаёт сари олдим йўл,
Уммонида бўлдим гоҳо ғарқ.
Қўғирчоғим келарди ўйга...
Шунинг ўзи эди катта бахт.
Гоҳ дилимга етганда оғриқ,
Гоҳ аламдан қўнганида гард.
Шу дамларни олардим эсга...
Шунинг ўзи эди катта бахт.
Кўз ёшларим ичимга ютиб,
Қўлларимга олар эдим шарт.
Сочларини бир силаб қўйсам,
Шунинг ўзи эди катта бахт.
... Ва улғайдим. Мен билан бирга
Бўғзим ичра улғайди бир дард.
Шу дард бўлди менинг ҳаётим,
Шунинг ўзи бўлди катта бахт.
Отамнинг ҳур нафасларидан
Руҳим ўсди тоғлар каби шаҳд.
Кафтларида кўкардим, ундим,
Шунинг ўзи бахтдан катта бахт.
Янги йилнинг остонасида
Қорбобога яна ёздим хат.
Ер юзига тинчлик сўрадим,
Шунинг ўзи ахир катта бахт.
Дунё бағри ёнмасин асло,
Она бахти ҳеч билмасин ҳад.
Қўғирчоқлар ясалсин минглаб,
Шунинг ўзи чиндан катта бахт.
Бонг ураркан соат миллари,
Ҳар сония-ортга қайтмас вақт.
Эзгуликка буркансин олам,
Шунинг ўзи асли катта бахт.
Мен дилларни этгайман обод,
Ва дилларда кўтаргайман қад.
Сенинг сўзинг бўлолсам, элим,
Шунинг ўзи тенгсиз катта бахт.
Ҳузурингда минг бир ийманиб,
Шеър айтишга топсам журъат, жаҳд.
Самандарнинг қизи деб суйсанг,
Шунинг ўзи жуда катта бахт.
Сўз боғида бир гул бўлай деб
Улгурмоққа дилдан қилдим аҳд.
Жон Қорбобо, менга Сўз келтир,
Шунинг ўзи энди катта бахт!
✍🏼 Сайёра Самандар
@Samandarqush
Бола эдим. Жажжи қизалоқ,
Қорбобога ёзар эдим хат.
Ва кутардим хатнинг жавобин,
Шунинг ўзи эди катта бахт.
У келарди мен кутган кунда,
Ваъдасида турганича мард.
Алдамасди сира ҳам мени,
Шунинг ўзи эди катта бахт.
Шеър айтардим қувончга тўлиб,
Рақс тушарди менинг билан шаҳд.
Берар эди сўнгра қўғирчоқ,
Шунинг ўзи эди катта бахт.
Мен сиғмасдим еру осмонга,
Жар солгудек бўлар эдим нақд.
Қўғирчоғим ҳамроҳим эди,
Шунинг ўзи эди катта бахт...
Йиллар ўтди. Қўғирчоқларим
Қучоғимни айладилар тарк.
Вақт топганда боқиб қўярдим,
Шунинг ўзи эди катта бахт.
Катта ҳаёт сари олдим йўл,
Уммонида бўлдим гоҳо ғарқ.
Қўғирчоғим келарди ўйга...
Шунинг ўзи эди катта бахт.
Гоҳ дилимга етганда оғриқ,
Гоҳ аламдан қўнганида гард.
Шу дамларни олардим эсга...
Шунинг ўзи эди катта бахт.
Кўз ёшларим ичимга ютиб,
Қўлларимга олар эдим шарт.
Сочларини бир силаб қўйсам,
Шунинг ўзи эди катта бахт.
... Ва улғайдим. Мен билан бирга
Бўғзим ичра улғайди бир дард.
Шу дард бўлди менинг ҳаётим,
Шунинг ўзи бўлди катта бахт.
Отамнинг ҳур нафасларидан
Руҳим ўсди тоғлар каби шаҳд.
Кафтларида кўкардим, ундим,
Шунинг ўзи бахтдан катта бахт.
Янги йилнинг остонасида
Қорбобога яна ёздим хат.
Ер юзига тинчлик сўрадим,
Шунинг ўзи ахир катта бахт.
Дунё бағри ёнмасин асло,
Она бахти ҳеч билмасин ҳад.
Қўғирчоқлар ясалсин минглаб,
Шунинг ўзи чиндан катта бахт.
Бонг ураркан соат миллари,
Ҳар сония-ортга қайтмас вақт.
Эзгуликка буркансин олам,
Шунинг ўзи асли катта бахт.
Мен дилларни этгайман обод,
Ва дилларда кўтаргайман қад.
Сенинг сўзинг бўлолсам, элим,
Шунинг ўзи тенгсиз катта бахт.
Ҳузурингда минг бир ийманиб,
Шеър айтишга топсам журъат, жаҳд.
Самандарнинг қизи деб суйсанг,
Шунинг ўзи жуда катта бахт.
Сўз боғида бир гул бўлай деб
Улгурмоққа дилдан қилдим аҳд.
Жон Қорбобо, менга Сўз келтир,
Шунинг ўзи энди катта бахт!
✍🏼 Сайёра Самандар
@Samandarqush