Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Чирчиқда аниқланган коронавирусга чалиниш ҳолати ҳақида гапирди.
«Кечқурун Чирчиқдан оғир аҳволдаги беморни олиб келишди. Биласизларми, беш-олти кун жуда юқори ҳарорат билан уйида ётган. Ҳолбуки ойнайи жаҳонда 24 соат давомида одамларимизга огоҳ бўлайлик, маданиятли бўлайлик, ўзимизга, бола-чақамизга эътиборли бўлайлик деяпмиз. Йўқ. Беш-олти кун ётган, оиласи бор, фарзанди бор, набираси бор, уйида ётган. Доктор чақирса бўлмайдими?», — деди Президент.
Аввалроқ Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков куни кеча Х. исмли бемор касалхонага ётқизилиши билан сунъий нафас олиш аппаратига улангани, аҳволи ўта оғир экани, касаллик белгилари пайдо бўлганига қарамай, уйда таваккалчилик қилиб, ўзини уйда даволашга урингани ҳақида маълум қилган эди.