⚡️⚡️⚡️ #Энг_долзарб_саволларга_жавоблар
‼️Аттестацияда биринчи марта иштирок этаётган мутахассислар ҳам тўлов қиладиларми?
❓Савол: Men Xolmirzayeva Barchinoy Xursanboy qizi Andijon viloyati Baliqchi tumani 2-umumiy o'rta ta'lim maktabida 2020-yildan beri ona tili va adabiyot fanidan mutaxassis sifatida dars beraman. 2022-yilda birinchi marta ikkinchi toifaga o‘tish uchun attestatsiyada navbatdan tashqari qatnashmoqchiman. Men ham to‘lov qilishim kerakmi?
❓Савол: Мен 2021 йилда олий таълимни битирдим ва мутахассислигим бўйича ишлаб келмоқдаман. Ҳозир 2-тоифа олишим мажбурийми?
❓Савол: Ассалому алайкум! Мен Файзиева Иқбол Исматовна, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги 19-мактабининг информатика фани ўқитувчисиман. Ҳозирда мутахассис тоифасидаман. 2021-йил 6 йиллик декрет таътилидан сўнг информатика фани ўқитувчиси бўлиб ишга кирдим! Қонун бўйича декретдан чиққанлар 1 йилгача навбатдаги аттестатцияга жалб қилинмас экан! Мен навбатдан ташқари аттестацияга топширмоқчиман. Баъзи манбаларда мутахассис ўқитувчи биринчи марта 2-тоифа учун имтиҳон топшираётган бўлса тўлов қилинмайди дейишган. Шу қанчалик тўғри?
❗️Жавоб: Низомнинг 4-банди Педагог кадрлар ҳар беш йилда бир марта навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.
📍Илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.
📍 Педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилиши мумкин.
❗️ Низомнинг 21-банди Педагог кадрларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
P.S. Навбатдан ташқари аттестация учун тўлов қилиш малака тоифалари, таълим турлари ёки аттестацияда нечанчи марта иштирок этишига боғлиқ эмас, балки аттестация турига боғлиқ.
💯Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!
👉https://t.me/pka_tdi_uz 👈
👉Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot👈