Стартап яратиш – бу янги ғоя ёки инновацион маҳсулот ва хизматни бозорда муваффақиятли амалга ошириш йўлидаги қизиқарли ва баъзан мураккаб жараёндир. Aгар сиз стартапни бошлашни ўйлаётган бўлсангиз, қуйидаги босқичлар сизга ёрдам беради.
1. Энг муҳим ва биринчи босқич бу- Ғоя ва Таҳлил.
Ҳаммада ҳам бизнес бошлаш фикри бўлиши мумкин. Лекин бу ғояга талаб бор йўқлигини ўрганмаса аксарият ҳолатда бизнес муваффақиятга эришмайди. Бизнесингизни яратишдан олдин, бозорни ўрганиш ва унга алоқадор муаммоларни аниқлаш зарур. Қайси эҳтиёжларни қондиришни мақсад қилганингизни тушуниш, маҳсулотингизнинг ёки хизматингизнинг ноёблигини аниқлашда ёрдам беради.
Масалан Ўзбекистонда бизнес бошламоқчи ва тезда даромадга чиқмоқчи бўлсангиз ғоянгизни google trends ва wordstat сайтларида таҳлил қилиб кўринг. Шу таҳлил ёрдамида мижозларингиз қаердалигини ва қачон кўпроқ сотишингиз мумкинлигини олдиндан биласиз.
• Рақобатчиларни ўрганинг: Рақобатчиларнинг кучли ва заиф томонларини таҳлил қилинг. (SWОТ таҳлил)
• Бозор тадқиқотлари: Потенциал мижозлар ва уларнинг эҳтиёжлари ҳақида маълумот тўпланг.
Ёдда тутинг: Бизнесни 2 та нарса банкрот қилади:
1 Стратегия туза олмаслик
2.Таҳлил қила олмаслик
2. Бизнес Режасини Тузиш
Бизнес режа – стартапнинг асосий йўл харитасидир. У сизга инвесторларни жалб қилиш, бизнесингизни олдиндан кўра олиш ва ишларни тартибга солишда ёрдам беради.
• Мақсадлар ва стратегиялар: Ўз бизнесингиз учун қисқа ва узоқ муддатли мақсадларни белгиланг.
• Молиявий режалар: Стартап учун бошланғич сармоя миқдорини ва унинг қандай тақсимланишини кўрсатинг. Даромад манбалари ва ҳаражатлар ҳақида аниқ маълумотга эга бўлинг.
3. Жамоа тузиш
Стартапнинг муваффақиятли бўлиши учун кучли ва тажрибали жамоа керак. Бизнеснинг дастлабки босқичларида жамоа аъзоларининг ўрни жуда катта.
Тажрибали мутахассисларни жалб қилиш:
Агар сиз маркетинг, молия, сотув, бошқарув каби бизнеснинг асосий бўлимларидан етарлича тажрибангиз бўлмаса, бу соҳаларда мутахасиссларни олинг. Бу учун h.h, olx ва турли платформалардан фойдаланишингиз мумкин.
4. Молия ва инвестиция жалб қилиш
Стартап учун молиявий қўллаб-қувватлаш талаб этилади. Бошланғич сармоя жалб қилишнинг бир неча усуллари мавжуд:
• Инвесторлар ва сармоядорлар: Ташқи сармоя манбаларини топиш учун инвесторлар билан учрашувлар ташкил қилинг. Йирик ютуқлар ва молиявий имкониятлар ҳақида аниқ маълумот беринг.
• Грантлар ва субсидия дастурлари: Баъзи ҳукуматлар ва ташкилотлар стартаплар учун грантлар ёки субсидия дастурлари таклиф этади.
5. Маҳсулотни ёки хизматингизни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш.
Стартап муваффақиятига эришиш учун маҳсулот ёки хизматни сифатли яратиш ва уни бозорга чиқариш зарур. Дастлабки версияни ишлаб чиқинг ва уни кичик гуруҳда синаб кўринг.
Фойдаланувчиларни тинглаш: Маҳсулотингизни фойдаланувчиларга тақдим қилинг ва уларнинг фикрларини олинг. Бу сизга маҳсулотни яхшилаш имкониятини беради.
Маркетинг ва реклама: Бизнесни бошлашдан олдин маҳсулотни қандай реклама қилиш ва сотишни бошлаш усулларини ишлаб чиқинг.
Онлайн ва офлайн рекламалардан фойдаланишингиз мумкин
6. Маркетинг ва савдо стратегияси
Стартапни ривожлантириш учун маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш муҳимдир. Маркетингнинг яхши режаси сизга потенциал мижозларни жалб қилишда ёрдам беради.
СММ-ижтимоий тармоқларда рекламалар ва мижозлар билан алоқалар уларни қайта-қайта сотиб олишни таъминлаш учун ёрдам беради. Сотувлани ошириш мақсадида сотув скриптларини ҳам олдиндан тузилиши керак.
Малика Хакимова