Экологлар ижтимоий тармоқлар учун контент яратиш мақсадида ариққа ювиш воситасини тўккан фуқарони жаримага тортди.
Тошкент шаҳрида Шайхонтоҳур тумани Экология бошқармаси инспекторлари фуқаро мурожаати асосида текширув ўтказди. Бунга Instagram саҳифасида Оқлон массивидаги 7-уй олдидаги ариққа суюқ чиқинди ташлангани акс этган видео сабаб бўлган.
Аниқлашишича, фуқаро ижтимоий тармоқлар учун контент яратиш мақсадида ариққа атайлаб сохта ювиш воситасини тўкиб юборган. Натижада ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтК 91-моддасининг 1-қисми бўйича маъмурий баённома тузилди.
🚀@raketauzb