Косонда республика семинари ўтказилди
Хабар берганимиздек, кеча Косон туманида "Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш чора-тадбирлари” мавзусида республика кўргазмали семинари бўлиб ўтди.
Дастлаб, семинар иштирокчилари Қаршидаги
“Абу Убайда Ал-Жарроҳ” зиёротгоҳида бўлиб, у ерда қуръон тиловат ўқилган ҳолда жонлиқ сўйилди, юртимиз ривожи ва ободлиги ҳамда дастурхонларимиз тўкинлиги йўлида дуога қўл очилди.
Шундан сўнг, қатнашчилар Косон туманига йўл олиб, у ерда “Эсабой” маҳалласи “Комиллик”, яъни узумчилик учун 500 метр махсус сўри қурилган ва аҳоли хонадонларида иссиқхона ташкил этилиб, томорқаларига тўлиқ турли сабзавот экинлари экилган намунали кўча билан яқиндан танишди. Шу ернинг ўзида, “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида туманда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича тақдимот ҳам ўтказилди.
Бундан ташқари, маҳалланинг “Нафас” кўчасида ҳам аҳоли томорқаларида юқорида таъкидланган тамойил асосида сабзи ва шолғом етиштириш жараёнлари кўздан кечирилиб, туман бўйича маҳаллаларнинг ихтисослашув даражаси тақдимоти бўлиб ўтди.
Шунингдек, маҳаллада янгидан ишга туширилган 1000 та ўрдак боқиш ва кунига 1000 литр сутни қабул қилиш пунктлари фаолияти ҳамда аҳоли хонадонларида етиштирилган сабзи маҳсулотини ювиб қадоқлаш ва истеъмолга тайёрлаш жараёни билан танишилди.
Туманлардан келган томорқа эгаларига жами 9 та, яъни Косонга 5 та, Миришкорга 2 та, Яккабоғ ва Ғузорга 1 тадан лизинг асосида енгил турдаги минитракторлар калитлари ўз эгаларига топширилди. Шу ерда вилоятимизнинг аҳоли томорқаларида сабзавотчилик ва чорвачилик йўналишларида етиштирилган маҳсулотларнинг намунали ярмаркаси ўтказилди.
Ундан ташқари, “Косон” маҳалласида деҳқон хўжалиги учун ёшларга ажратиб берилган 4 гектар ер майдонидан самарали фойдаланиш мақсадида сабзи уруғлари экилган дала майдони кўздан кечирилиб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида эса мазкур маҳалладаги зовур ёқасида бўш турган 2 гектар ер майдонида ёшлар, сектор раҳбарлари ва масъуллар иштирокида “Дўстлик” боғини ташкил этилиб, рамзий дарахт экиш ишлари амалга оширилди.
Шундан сўнг, семинар иштирокчилари “Пахтазор” маҳалласида жойлашган, йиллик қуввати 6200 минг дона қоп ишлаб чиқариш цехи ва сиғими 700 тонналик музлатгичли омбор фаолияти билан танишди.
Мазкур тадбирлардан сўнг туман марказидаги маданият марказида республика семинарининг якуний қисми бўлиб ўтди.
Батафсил эртага "Қашқадарё" телеканалида кўрсатув эфирга узатилади.
Telegram|You Tube|Facebook|Instagram|X