Муротжон Азимов вилоят ҳудудларида ўрганиш олиб борди
Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар бўйича ўрганиш олиб борди. Дастлаб, “Қарши – Шаҳрисабз” темир йўли бўйлаб ободонлаштириш ишлари, аҳоли хонадонлари ҳолати ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.
Шундан сўнг, Муротжон Азимов Шаҳрисабз темир йўл бекати фаолияти билан яқиндан танишиб, шаҳар ҳудуди бўйлаб амалга оширилаётган бунёдкорлик ва инфратузилма лойиҳаларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратди.
Вилоят ҳокими, шунингдек, Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган Синабоғ кичик саноат зонасида бўлиб, у ердаги корхоналар фаолияти, ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда иш ўринлари билан танишди. Тадбиркорлар билан самимий суҳбатлашиб, уларнинг иш жараёнлари, мавжуд муаммолар ва келажак режалари юзасидан фикр алмашди. Сафар давомида Муротжон Азимов аҳоли хонадонларида ҳам бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш орқали барқарор даромадга эришаётган фуқаролар билан учрашди.
Шунингдек, вилоят ҳокими аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан ҳокимларга қатор топшириқлар берди.
Telegram|You Tube|Facebook|Instagram|X