Бугун ғазал мулкининг султони, буюк бобoкалонимиз Алишер Навоий таваллуд топган кун.
Алишер Навоий шак-шубҳасиз дунё адабиётининг энг улуғ дарғаларидан бири. Навоий асарларининг инсоният маънавий тараққиёти ва руҳий покланишида тутган ўрни ҳақида жуда кўп таъкидланади. Чиндан ҳам,
Алишер Навоий туркий адабиётни мисли кўрилмаган янги босқичга кўтарди.
Бу буюк мутафаккир шоир шарофати билан адабиёт ҳар қачонгидан кўра ҳам инсон қалби, руҳи ва тафаккурининг жонли ифодасига айлангани рост.
Шундай экан, ҳар биримиз Алишер Навоий ижодини чуқур ўрганмоғимиз, унинг достонлари, ғазалу рубоийларидан ибрат олмоғимиз лозим.