Йиғилишда
қурилиш ва инфратузилма масалалари муҳокама қилинар экан,
Хонобод-Андижон магистрал сув қувурининг 1-тармоғидан сув оқими камлиги сабабли 6 та тумандаги 510 минг аҳолига
сув етказиб беришда муаммолар борлиги кўрсатиб ўтилди.
“Хонобод” чегара ўтказиш пункти тиклангани ҳисобига,
“Бишкек – Душанбе – Термиз” халқаро йўлидаги транспорт оқими 2-3 карра кўпайди. Лекин Хонободдан ўтувчи
Қорадарё устидаги 150 метрли кўприк носозлиги учун машиналар унинг бир қисмидан ҳаракатланмоқда, тирбандликлар ҳосил бўлаяпти.
Янги Андижон массивини Андижон шаҳри ва бошқа ҳудудлар билан боғлаш учун
56 километрлик ҳалқа йўли қуриш зарурлиги қайд этилди. Бу йил ушбу йўлнинг 5 километрини битказиш ҳисобига Андижон шаҳрига келиш анча қисқаради. Бу йўлда
200 та савдо ва сервис объекти барпо этилиб,
1 минг нафар аҳоли ишли бўлади.
📌 Yangiliklarni kuzatib boring!🏙
👉 Обуна бўлинг
Telegram -
qurilish_xabarlariInstagram -
qurilish_xabarlariМанба