Олмалиқ шаҳрида ёшлар етакчилари ва инспектор-психологлар иштирокида гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги доирасида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда гиёҳвандликнинг жамият ва ёшлар учун хавфлари муҳокама қилиниб, тарғибот тадбирларини жадалаштириш ва профилактика ишларини кучайтириш бўйича чоралар кўрилди. Ёшларни гиёҳвандликдан сақлаш ва уларни соғлом турмуш тарзига ундаш – давлат ва жамиятнинг асосий вазифаларидан биридир. Келинг, биргаликда бу муаммога қарши курашайлик ва келажагимизни ҳимоя қилайлик!
@qurama_market
@qurama_market