Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ўринбосари Ш.Мухаматов томонидан жорий йилги Давлат дастурларидаги амалга оширилаётган қурилиш объектларини ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган ишлар давом этмоқда.
Жумладан, Тўрткўл ва Беруний туманларидаги қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган ижтимоий соҳа, ирригация объектлари ва кўп қаватли уйларни жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилди.
Кўздан кечириш жараёнида, масъулларга ишларни жадаллаштириш, объектларни ўз муддатида ва сифатли топшириш, бюджет маблағларини талон-торож этилишини олдини олиш ва ишчиларни расмий секторга ўтказиш билан боғлиқ тегишли кўрсатмалар берилди.