Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси органлари томонидан Энергия ресурсларини етказиб берувчи таъминотчи корхоналарининг қиш мавсумига тайёргарлиги, диспетчерлик хизматлари ва авария бригадаларининг узлуксиз иш режимида фаолият олиб бориши аҳволи доимий назоратга олинган.
Бугун, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.А.Таджиев томонидан «Нукусшаҳаргазтаъминоти» бўлими авария диспетчерлик хизматининг қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.
Ўрганишда, «Нукусшаҳаргазтаъминоти» бўлимида 1 та авария хизмати бригадаси хизмат кўрсатаётганлиги, лекин, кунига диспетчерлик марказига ўртача 80-100 тагача мурожаатлар келиб тушаётганлиги сабабли, кўшимча 4 та авария бригадасига (чилангар штатига) эҳтиёж мавжудлиги аниқланиб, бригадалар сонини ошириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, барча туман-шаҳар прокуратуралари томонидан аҳолини табиий газ ва электр энергияси билан узуксиз таъминлаш, аниқланган носозликларни дарҳол бартараф этилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатилган.