#ibrat
Марокашнинг Работ шаҳрида яшовчи 72 ёшли Муҳаммад Азизни дунёдаги саёҳлар эътиборини энг кўп тортган китоб сотувчиси десак муболаға бўлмайди. Шаҳарга келган сайёҳ борки, уни суратга олади. У 43 йилдан бери шу ерда китоб сотади.
Муҳаммад Азиз кунининг 6–8 соатини китоб ўқишга ажратади. Фақат овқатланиш, намозини ўқиш, кундалик эҳтиёжлар ва мижозларга ёрдам бериш учунгина танаффус қилади. Қолган вақтида ҳали ўқимаган китобларини излаб маҳаллаларни кезади, кейинроқ бу китобларни дўконида сотувга қўяди. У китобларини шундоқ очиқ ҳолатда қолдириб кетаверади. Нега бундай қилиши ҳақида сўрашганида, «Ўқишни билмайдиганлар китобни ўғирлашмайди, китоб ўқийдиганлар эса ўғрилик қилишмайди», деб жавоб берган эди.
Шунингдек, унинг айтишича, бундай йўл билан у болалиги ва қашшоқликдан «ўч оларкан». «Мен араб, француз, инглиз ёки испан тилида 4000 дан ортиқ китоб ўқиганман, демак, 4000 дан ортиқ ҳаётда яшаганман. Ҳар бир инсонда бундай имконият бўлиши керак! Мен кунимдан завқ олишим учун фақат иккита ёстиқ ва китоб кифоя», дейди Муҳаммад Азиз.
✍🏽@qoraa_qalam