Қўқон Технопаркида Вьетнам сармоялари асосида ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилади
Бу борадаги дастлабки келишувларга Фарғона вилояти делегациясининг Ханой шаҳрига бўлиб ўтаётган ташрифи доирасида эришилди.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов делегация аъзолари ҳамроҳлигида “SOPOKA” электр жиҳозлари ишлаб чиқариш компанияси фаолияти билан танишиб, компания раҳбарияти билан мулоқотда бўлди.
1600 хил турдаги маҳсулотлари жаҳон бозорларида харидоргир бўлган компания мутасаддиларига Қўқон Технопарки имтиёзлари, бу ерда яратилган шароитлар хусусида маълумот берилди.
Компания раҳбари Қўқон Технопаркида янги ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш имкониятларини ўрганиш мақсадида жорий йилнинг апрель ойида Қўқон шаҳрига ташриф буюришини билдирди.
qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram