Сунъий интеллект дастурлашдан ташқарига чиқа оладими?
Сиёсатшунос Ҳамид Содиқ: "Сунъий интеллект ўзининг ишини функция сифатида бажариб юрадиганларнинг ҳаммасининг ўрнини эгаллайди".
Сунъий интеллектга баҳо бераётган пайтда шундай ягона савол бор: сунъий интеллект дастурлашдан ташқарига чиқа оладими? Мана шу фундаментал савол. Чиқса, бу-интеллект. У билан ҳисоблашишимиз керак бўлади ва аҳволимиз яхши бўлмайди. Сунъий дастурлаш чизиқларидан ташқарига чиқа оладими? Йўқ. Келажакда чиқа оладими? Билмаймиз.
Масала шундан иборатки, сунъий интеллектни моҳияти нуқтайи назаридан, табиати нуқтайи назаридан таҳлил қилдик, иккита фундаментал асоси бўйича-"савол нима" ва "ёлғон нима"? Иккаласида ҳам аниқ бўлдики, бу интеллект эмас. Лекин социал цитата нуқтайи назаридан, элита ва масса нуқтайи назаридан масса учун интеллектми бу? Ҳа. Мана шу энг хавфли жиҳати. Массага фарқи йўқ. Яъни биз бу нарсага, дегуманизация жараёнига тайёргарлик кўриб келдик. Нима учун? Чунки биз шу пайтгача иложи борича касбларимизни "патия"дан ажратиб келдик, яъни эмпатия, симпатия, ҳаяжонланиш, жаҳл қилишдан. Нима учун? Меҳнат жараёнидаги камчиликларни, хатоларни камайтириш учун. Ва инсон функцияга айланиб қолди.
Ўзи инсонийлик функцияси бор, лекин инсоннинг функцияси ўзининг олдига чиқиб қолди (сунъий интеллект). Ўқитувчилик мутлақо инсоний касб эди. Лекин бугун ўқитувчилик функцияга айланиб қолди. Энди масала шундан иборатки, сунъий интеллект ҳар қандай функциянинг ўрнини босади. Бизда 90-95% касблар функцияга айланиб бўлган.
Бюрократия нима? Бу функция. Яъни инсон тўққизда ишга келади, маълум бир ишни бажариши керак, ва унга ҳеч қандай "патия" қўшишга ҳақи йўқ, маълум бир муддатда ойлик олади. Сунъий интеллектнинг инсондан фарқи шундан иборатки, у иродавий қарорлар қабул қилади. Функцияга айланиб қолган инсон иродавий қарор қабул қилолмайди. Сунъий интеллект ўзининг ишини функция сифатида бажариб юрадиганларнинг ҳаммасининг ўрнини эгаллайди.
Фикрат лойиҳаси томонидан тайёрланган Сунъий интеллект: келажак ма хавотирлар мавзусидаги илмий суҳбатни кўриб, таҳлил қилишингизни сўраб қолар эдим.