Forward from: Fitrat.uz
ҲАР БИР ХОНАДОНГА КИРИЛЯПТИ
Динимиз таълимотига кўра, мискин, фақир, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан кўмаклашиш – савоби улуғ амаллардан.
Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Абдулҳамид домла Маликов бошчилигида бир гуруҳ имом-хатиблар Оҳангарон туманида бўлишиб, маҳалла фаоллари билан биргаликда муҳтож оилалар ҳолидан хабар олдилар.
Ҳомийлар кўмагида эҳтиёжманд фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Шу билан бирга, имом-домлалар Тошкент вилояти ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказида ҳам бўлишиб, у ердаги ёши улуғ инсонлардан ҳол сўраб, уларга совға-саломлар улашилди.
Буюк мутафаккир шоиримиз ҳазрат Алишер Навоий айтганларидек:
Кимки бир кўнгли бузуғнинг хотирин шод айлагай,
Онча борким, Каъба вайрон бўлса, обод айлагай.
Аллоҳ таоло хайрли ишларни бардавом қилсин!
ЎзМИ Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA