QIZIL OLMA ⚡️


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


🇺🇿 Ўзбекистондаги энг қизиқ, соф, Ўзбекча сахифа!
🍎Инстаграм: Instagram.com/qizil_olma

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Абдуқодир Ҳусанов утирган бизнес-жет кеча Манчестер шаҳрига қўнди.

👉 @qizil_olma


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Хитойда хайдовчисиз юк ташувчи машиналар харакатлана бошлабди.

👉 @qizil_olma


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Тезкор #Тарқатинг

‼️Мулти Радардан инсофдан чиқиб кетибди😳

‼️Энди МултиРадарлар тез юраётган машинани орқасидан етиб олиб ҳар 2-3 дақиқада 4-5 марталаб уришмоқда экан.

Билмаган одам орқадан машина маргат қиляпти деб ўйлаб кетаверади ва жаримага тушаверади.

Бу видеони шофер акаларга юбориб, тезда огоҳлантириб қўямиз.

👉 @qizil_olma


‼️Россияда хорижликлар учун сим-карта олиш тартиби жиддий ўзгарди

2025 йил 1 январдан бошлаб, Россияда сим карта олиш учун:

1️⃣ СНИЛС рақамига эга бўлиши

2️⃣ Госуслуги порталида рўйхатдан ўтиши,

3️⃣ Биометрия маълумотларини (овоз ва юз сурати) топшириш керак бўлади.

Айни дамда Россия ҳудудида сим карталадан фойдаланаётган хорижликлар эса ушбу ишларни 2025 йилнинг 1 июлига қадар амалга оширишлари керак бўлади.

👉 @qizil_olma


17 ёшли бухоролик Муроджон жавобгарликка тортилмайди

Бухоронинг Жондор туманидан чиққан 17 ёшли, крипто-актив билан шуғулланиб, 34 млрд сўм "оборот" қилган Муроджон Зувуров масаласи кўпчиликнинг ёдида бўлса керак.
Афсуски унга нисбатан жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари кетаётганди. Куни кеча ушбу жиноят иши терговчининг қарорига кўра, ҳаракатдан тугатилибди. Унда Муроджоннинг қилган иши ижтимоий хавфли эмаслиги, айбидан пушаймонлиги, оилавий аҳволи ва ҳоказолар инобатга олинган.

🗣 @qizil_olma


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Водий перевалида 300 метрли осма кўприк ва канат қурилмоқда экан

Шу ой насиб бўлса ишга тушаркан.

🗣 @qizil_olma


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Qashqadaryo va Fargʻona viloyatlarida suyultirilgan gaz taʼminotidagi “bunker”lar faoliyatiga chek qoʻyildi

Ko‘kdala tumanida 110 dona maishiy gaz ballonni belgilangan tartibda tarqatmasdan, bitta xonadonga 34 dona tushirilayotgani aniqlangan. Qoʻqondagi xonadonda suyultirilgan gaz bilan toʻldirilgan 35 dona va boʻsh holdagi 48 dona gaz balloni topilgan.

@qizil_olma


🇺🇿 🇰🇿 Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида янги темир йўл пайдо бўлади

Бу мавжуд Сариёғоч-Тошкент участкасидан юкларни янги линияга йўналтириш имконини беради, бу эса Ўзбекистонга экспорт ташиш ҳажмини оширади, деб хабар беради Казинформ.

Унинг узунлиги 203 км бўлади. Қурилиш 2027 йилда якунланиши режалаштирилган.

👉 @qizil_olma


🏳️ "Катта Афғонистон" янги харитаси

Сўнгги вақтларда "Толибон" тарғиботчилари томонидан юқоридаги харита тез-тез кўрсатилмоқда. Айниқса, бундай ҳудудий даъволарни ифода этадиган қарашлар Афғонистон ва Покистон чегарасидаги зиддият кучайиши фонида юз бермоқда. Харитада кўриниб турганидек, "Катта Афғонистон" таркибида Покистоннинг тўлиқ ҳудуди, Эроннинг шарқий қисми, қисман Шимолий Ҳиндистон ва ҳаттоки Туркманистоннинг кичик бир ҳудуди қўшиб тасвирланган.

Суҳроб Бўронов

👉 @qizil_olma


Yaqinlashib kelayotgan 14-yanvar munosabati bilan Toshkentning asosiy koʻchalari bo‘ylab Mudofaa vazirligi va Milliy gvardiya harbiy boʻlinmalarining namoyishkorona piyoda yurishlari bo'lib o'tyapti.

👉 @qizil_olma


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Вилоят ҳокимлари айни вақтларда Амирсойда дам олишмоқда!

Видеода Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев, Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззақов ва бошқа ҳокимларни кўриш мумкин.

Қувонарлиси вилоят ҳокимлари ҳам оддий одамлар қатори баллонда сирпаниш учун навбатда туришибди.

Айтишларича, 2 январдан 12 январгача барча ҳокимларга меҳнат таътили эълон қилинган.

ПС/ Шунча иши бор ҳокимлар ҳам тоғда дам олишда экан, биз қачон борамиз группа? Ишлаган дам олишни ҳам билиш керак:)

👉 @qizil_olma


Ҳалол инсонларни қадрлайман. Айниқса бунақалар давлат ишида бўлса, нур устига нур.

Ушбу ходим ҳам йўлдан топиб олган ҳамёнини ўз эгасига тўлиқ ҳолатда топиширибди. Қанийди, баъзи амалдорлар шу йигитдан ўрнак олса. Балки шунда халқнинг мулки талон-тарож бўлмас эдими!?

Мана шунақа инсонлар кўпайиши ва ўғриларнинг йўқ бўлиб кетиши учун от души дуодаман!

👉 @qizil_olma


Самарқанднинг Каттақўрғон туманида ўқувчи қиз самосудга учради.

Видеода бир қиз иккинчисининг сочидан тортиб, юзига мушт тушираётганини кўриш мумкин.

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасидан расмий изоҳ кутиб қоламиз!

👉 @qizil_olma


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Пўлат Алемдар Наманганга келади

Ишончли манбалардан олинган маълумотга кўра 2025 йил, Наманганда 64 маротаба ўтказиладиган халқаро гуллар фестивалига Нежати Шашмаз бошчилигидаги бир гуруҳ туркиялик машҳурлар келиши кутилмоқда.

👉 @qizil_olma


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ижтимоий тармоқларда энергетика вазирини ишдан кетишини талаб қилаётганлар кўпаймоқда! #Тарқатинг

👉 @qizil_olma


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Эронда ҳижобсиз мусиқа ижро этган қўшиқчи ҳибсга олинди ва у ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Хавфсизлик хизмати Параста Аҳмадий ва тўрт нафар мусиқачини қиз ҳижобсиз ва елкалари очиқ ҳолда куйлаган онлайн консертдан сўнг ҳибсга олди. Мамлакатда ЁуТубе чекловларига қарамай, видео тезда интернетга тарқалди ва 1,5 миллион кўрилди.
Эроннинг янги қонунларига кўра, аёлларга яккахон қўшиқ айтиш ёки ҳижобсиз жамоат жойларига чиқиш тақиқланади. Қоидабузарлар 10 йилгача қамоқ жазоси, айрим ҳолларда эса ўлим жазоси билан жазоланиши мумкин.

#Parastoo #Ahmadi #eron #hijab #тақиқ #озодлик #fre #iran #woman

Аҳмади аввал ҳам мажбурий ҳижобга қарши норозилик намойишларида қатнашган ва бу ижроси билан онгли равишда итоатсизлик қилган.

👉 @qizil_olma


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Янги Сурияда янги йил байрами.

👉 @qizil_olma


#Қонунчиликдаги_янгиликлар #Тарқатинг

❗️Темир йўлда йўловчиларга йўл давомида чой, ичимлик суви, шакар бепул берилади


“Темир йўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган ва бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (851-сон, 18.12.2024 й.) қабул қилинди.

⚡️Унга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

🔹Темир йўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган хизматлар рўйхати;

🔹Темир йўл транспорти соҳасида бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар рўйхати;

🔹Темир йўл транспорти соҳасида истеъмолчиларга бепул кўрсатиладиган хизматлар рўйхати.

✅ Бунда истеъмолчиларга аравача, она ва бола хонасидан фойдаланиш, кутиш залида Wi-Fi, ногиронлар учун аравачалар, йўл давомида чой, ичимлик суви, шакар бепул тақдим этилади.

👉 @qizil_olma


Вазир ва блогер “жанги”да блогер ғалаба қозонди

Энергетика вазирининг шикоят аризаси бўйича Тошкент шаҳар ИИББ жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Бошқарма қарорига хусусан, АОКАнинг Энергетика вазири шикоят аризасида кўрсатилган важлар мавжуд эмаслиги ҳақида тегишли экспертиза хулосаси, шунингдек, шикоятга сабаб бўлган пост ёзилганига 1,5 йилдан кўп вақт ўтганлиги асос қилиб кўрсатилган.

👉 @qizil_olma

19 last posts shown.