? Дил изхорим ?


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Quotes


? Siz Telgramdagi eng chiroyli kanaldasiz ?
? Hikoyalar | ? Statuslar
? Rasmlar | ? Musiqalar
? Kliplar Uz | ? Tabriklar
Biz bilan bog'lanish uchun kanalimiz botiga murojat qilishingiz mumkin?
@qizgoldogimm_bot

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Quotes
Statistics
Posts filter


Эртага баҳор келармуш.
Менга нима, сен келмайсан-ку барибир...

@qizgoldogimm


Юрагимнинг ярми бул дедим .
Яраси бул демагандим .

@qizgoldogimm


​​Шундай ўғиллар ҳам бор:
ЎҚИНГ ЖУДА ТАЬСИРЛИ.

Ота билан кечки овқат.
Ўғил, жуда қариб, мункиллаб қолган отасини, кечки овқат учун ресторанга олиб борди. Қариган, ҳолдан тойган, қўллари титроқ босган ва заифлашиб қолган ота, овқат ейиш жараёнида бир кўйлагига, бир шимига овқат тўкиб ея бошлади. Рестораннинг бошқа хўрандалари бу ҳолни кўриб ирганиб, фарзандга эса энса қотар қарай бошлашди. Отаси аҳволидан заррача уялмаган, аксинча ота не ҳохласа бисёр қилаётан фарзанд, тановул тугагач, икковлашиб ювиниш хонасига йўл олдилар. Фарзанд аввал ота кўйлагидаги овқат қолдиқларини, сўнг шимдаги доғларни артди, кўзойнагини маҳкамлаб, сочларини эса меҳр билан тараб қўйди. Ташқарида эса бутун ресторан уларни жимлик билан кузатар, эпсиз қария ва ёш йигит хақида пичирлашишар эди. Ота-бола ташқарига чиққач, ҳолатни кўрган оломон ҳижолат чека бошлади, аммо омма олдида шарманда бўлишни хоҳламас, мавқелари бунга йўл қўймас эди. Ўғил ҳисоб сўради, еган-ичган хаққини тўлаб отаси билан ресторан ўртаси бўйлаб эшик тамон юра бошлади. Одамлар орасидан ўта туриб ота ўғлига савол билан мурожаат қилди: «Бу ерда ҳеч нарса қолдирмадингми? Ўғил: "йўқ, ҳеч нарса қолдирмадим», Қария: "Қолдирдинг, сен ҳар бир ўғил учун дарс ва ҳар бир ота учун умид қолдирдинг.
Ресторан аҳли эса жииим эди...


Каналга ибратли хикоялар куйсам укийсизларми ?
Ёки факат статус ташайми

Хикоя 👍
Статус ✍


Хаёлларим согинтирар хаёлларингни .

@qizgoldogimm


Тезрок келгин " Бахор "
Факат эски хотираларимни эслатма

@qizgoldogimm




Сени севганни севгин тогда чупон булса хам ,
Суймаганга суйкалма Мисрдаги шох булса хам ...

@qizgoldogimm


Базилар шунака ; сенга кулиш ярашади - дейдию иккиланмасдан йиглатади

@qizgoldogimm


Давоми :

— Турайлик, мен нонушта тайёрлайман. — деди Раҳима эрини турткилаб. — Ҳадемай ишга боришим керак.— Ишга? Яна ўша касалхонагами? — Раҳматали беихтиёр ранги ўзгариб Раҳиманинг иягини чангаллади. — Бормайсан. Энди ўша ишхонангга яқин йўламайсан?

— Вой, ҳайдаб юборишади-ку! — кулиб юборди Раҳима. — Унда нима қиламан?

— Ҳайдашса ҳайдашаверсин. Уйда — менинг ёнимда бўласан.

— Хўп, хўп. Сиз айтганча бўла қолсин. Қани, туринг!..

* * *

Раҳима елиб-югуриб нонушта тайёрлади. Икковлашиб анча пайтгача овқатланишди. Ора-сирада Раҳима эрига ер остидан боқар, ҳар тикилиб қараганда, юраги ҳаприқиб-ҳаприқиб кетар, эрининг инсофга кирганидан, эски одатларини ташлаганидан астойдил умид қиларди.

Бир маҳал ётоқ эшиги очилиб ичкаридан Адҳам қўлида қандайдир сурат билан чопиб чиқди ва тўғри Раҳиманинг ёнига келди.

— Вой, болажоним, яхши ётиб турдингми? — Раҳима негадир ранги ўчиб ўрнидан туриб кетган эрига-да эътибор бермай, Адҳамнинг қўлидаги суратни тортиб олди. — Бу нимайкан?

Не кўз билан кўрсинки, суратда Раҳматали ёшамол, малласоч бир аёлни қучиб ўтирар, аёлнинг қўлида чамаси бир ярим яшар атрофидаги қизалоқ ҳам бор эди.

Раҳима мияси чайқалган одам каби олдинига гарангсиб қолди. Барибир дарров ўзини қўлга олиб Раҳматали томон ўгирилди.

— Бу… Бу кимлар?.. — сўради у уф тортганча қўлига сигарет олиб тутата бошлаган эридан. — Нега индамайсиз?.. К-кимлар?..

— Сенга нима қизиғи бор?.. — жавоб қилди Раҳматали бироз хотиржам тортиб.

— Ие, нега қизиғи бўлмасин?.. Айтинг!..

— Ўзинг тушуниб олмадингми?.. Оилам…

— Оилам?.. Қ-қанақасига?.. Биз-чи?.. Биз киммиз унда?..

— Бўлди-да энди!.. — жеркиб ташлади Раҳматали. — Мен сендан суриштираётганим йўқ-ку!.. Ҳа энди… Бир марта шунақа бўлиб қолганди… Шунгаям ота гўри қозихонами?..

— Шунақа денг?.. — Раҳима кутилмаганда қўлидаги суратни Раҳматалининг юзига улоқтирди. — Мени… Алдаб, аҳмоқ қилган экансан-да!.. Йўқ, бунақаси кетмайди. Мен…

У жаҳл билан йўлакка чиқди-ю, Раҳматали кўтариб келган катта сумкани олиб кириб оёқлари остига ташлади.

— Йўқол, кўрнамак!.. Йўқол! Сени кўришга кўзим йўқ. Ўша маллаларингминан қапишиб қолгин!..

— Сен нотўғри иш қиляпсан. — дея уни тинчлантирмоқчи бўлди Раҳматали. — Кейин ўзинг афсусланиб қоласан, нодон!

— Йўқо-о-ол, ифло-ос! — бақирди Раҳима. — Менинг уйимни булғама!.. Йўқолсанг-чи!..

Раҳматали лаб бурганча бир-икки елка қисиб олди-да, шоша-пиша кийиниб, сумкани елкасига илди.

— Мен огоҳлантирдим… Буёғини ўзинг биласан!..

У чиқиб кетди…

Раҳима эса анча вақтгача ўғлини қучоқлаб ўтириб қолди…

Кейин… Сапчиб ўрнидан турди-да, кўз ёшларини арта-арта, Адҳамни залдаги диванга ўтқазиб, қўлига телефон гўшагини олди ва керакли рақамларни терди…

— Анвар ака, сизмисиз?.. Анвар ака, илтимос, бугуноқ бизни қишлоққа олиб кетинг!..

@qizgoldogimm




"Ўғлим йўқ" - деб нолиганлар хато қилур,
Оқила қизлар - жаннатдан жой ато қилур.!

@qizgoldogimm




Xayrli tong azizlar! Bugunki boshlangan yangi kun barchamizga xayrli kelsin!

@qizgoldogimm


Билиб куйинг !
Сизга ёкмаслигим яшашимга халал бермайди .

@qizgoldogimm


Тахтда булсам хам тушиб куришадиган инсонларим бор ...

@qizgoldogimm


Инсонларни калблари Жаннат эмас ...
У ерда абадий коламан деб узингизни кийнаманг ...

@qizgoldogimm


Кандай яратилганман билмадиму ,
Лекин сиз учун яратилганим аник ... 💖

@qizgoldogimm


Каналга админка керак . Колган гапларни личкада гаплашамиз . Хохловчилар
@Qizgoldogimm_bot
Ботга ёзинг .


Давоми :

Ҳа, бу аёл икки ўт орасида қолиб кетганди. Шаҳар марказий касалхонасида жарроҳлик қилувчи Анварни севарди. Бироқ фарзандининг отасига ҳам бефарқ бўла олмасди. Айниқса, Адҳам аста-секинлик билан бўлса-да Раҳматалига кўника бориши унинг ич-этини кемирарди. Анвар билан кўришди дегунча ҳаммасига кўз юмиб унинг таклифига кўнишни, никоҳдан ўтишни ихтиёр эта бошларди. Аммо уйга қайтгач, ширакайф Раҳматалининг Адҳамга қўшилиб ўйнаётганига кўзи тушар ва хаёллари чалкашиб кетарди.

— Мени болам билан бирга узоқ-узоқларга олиб кетинг, Анвар ака! — деди кунларнинг бирида. — Айтгандингиз-ку, қишлоққа кўчиб кетамиз деб! Қийналиб кетяпман! Нима қилишни билмай бошим қотган.

— Хўп, — деди Анвар оғир хўрсиниб. — Қишлоққа кетамиз. Ўша ерда ишимни давом эттиравераман. Сизлар ҳам тинч бўласизлар. Катта тўй қиламиз.

— Қачон? Қачон олиб кетасиз?

— Яна бир ҳафта сабр қилинг. Бу ердаги ҳужжат ишларимни тугатаман-у, шартта жўнаворамиз. Айтганча, эрингиз-чи? У сизни кетишга қўядими, ахир?

— Нега қўймас экан? Нега энди уни эрингиз дейсиз? Фақат… Адҳамим боғланиб қоляпти холос унга. Ана шундан хавотирдаман.

— Яхши, тайёргарлигингизни кўриб юраверинг. Бир ҳафтадан кейин жўнаймиз!.. Кетамиз…

* * *

Бу тун негадир Адҳам Раҳиманинг ёнида ухлашни истамай, Раҳматали ётган хонага чопқиллаб қолди. Раҳима баттар ваҳимага тушиб, секин эшик тирқишидан мўралади. Раҳматали курсига бир шиша ароқни қўйиб олган, қўлида пиёла тўла ароқ. Адҳам эса унинг атрофида турли ўйинлар кўрсатиб қийқириб кулар, Раҳматали унга ўйчан термулиб ўтирарди.

Раҳиманинг бардоши етмади. Шартта эшикни очиб ичкарига кирди-да, Адҳамга ёпишди.

— Бу ерда нима қиляпсан? Юр, ётамиз, ухлаймиз!..

Раҳматали даст ўрнидан туриб Раҳиманинг йўлини тўсди. Унинг кўзларидан ёш оқиб, юзлари оша иягига оқиб тушарди.

— Намунча юрагинг тош бўлмаса? — деди у хириллаб. — Кечирим сўрадим-ку! Нега боланинг хаёлини бузасан?

— У ухлаши керак. Йўлимни тўсманг!

— Тўсаман! То келишиб олмагунимизча бу ердан чиқмайсан.

— Сиз билан келишадиган ҳеч нарса қолмаган. Бемалол Россиянгизга кетаверишингиз мумкин.

— Бекорларни айтибсан!

Раҳматали Адҳамни кўтариб олиб югурганча залга олиб кириб устидан эшикни ёпди ва қайтиб ётоққа кирди.

Бу орада Раҳима ҳам кўнгли ғаш тортиб хонадан чиқиб кетмоқчи бўлди. Улгурмади. Раҳматали эшикни тамбалаб, югурганча келди-да, уни даст кўтариб каравотга ётқизди.

— Қўйвор! — дея инграниб эрининг кучли қўлларидан халос бўлишга интиларди Раҳима. Афсуски, кучи етмасди.

Раҳматали зарда билан Раҳиманинг кўйлагини ечиб пастга отди ва томоқларидан, юз-кўзларидан ўпа кетди.

— Сен меникисан! — ҳирс билан шивирларди у. — Эрингман!.. Сен қаёқдаги чувриндилар эмас, мен учун яралгансан. Яхшиси, воз кеч ўша ифлосдан!

— Воз кечмайман! Қоч, сен менга номаҳрамсан!

— Номаҳрам? У-чи? Маҳрамингми-а? Йў-ўқ! Сенинг маҳраминг фақат менман!.. Қани, келақол! Нозланишни бас қил, жоним!..

Кучли қўллар ичкарига оралади. Бу… Ҳаракат ҳар қандай аёлнинг ҳам жонини олгулик.

Ҳозиргина турли қарама-қарши хаёллар исканжасида қолиб, азобланаётган Раҳима бирдан бўшашди ва ўзи идрок этмаган ҳолда инон-ихтиёрини эрининг қўлига топширди.

* * *

Тонг отди. Раҳима бўшашган кўйи ўрнидан турди. Дераза остидаги каравотда Адҳам пишиллаб ухлар, Раҳматали эса тескари ўгирилиб олганча сигарет тутатарди.

— Нималар қилиб юрган эканман? — Раҳима эрига зимдан боқаркан, руҳан эзила бошлади. — Нега ўшанда енгилтаклик қилдим? Эримни кута олмадим? Нима бўлгандаям кўз очиб кўрганим эди. Боламнинг отаси эди. Энди Анвар акага нима дейман? Нимага уни ишонтирдим?.. Э, ҳақиқатни айтаман. Тушунади. Ҳаётимнинг қолганини тинчлик-хотиржамликда ўтказишим шарт. Боламнинг шунча вақт отасиз яшагани етар. Ортиқ мунғайиб қарашларига тоқатим етмайди.

Раҳима қайтадан ўринга чўзилиб, Раҳматалининг елкасига бошини қўйди.

— Уйғондингми, жоним? — у сигаретни кулдонга қўйиб ортга ўгирилди ва хотинини қучди. — Яхши ухладингми?

— Ҳа, анчадан бери бунақанги тиниқиб ухламагандим. Қаранг, Адҳамингиз ҳам уйқу орасида кулиб қўйяпти. Дадаси келганига булса керак .
Рахматали бола ётган каравот томон караб куйдида жилмайди ...

Давоми бор .

20 last posts shown.

1 405

subscribers
Channel statistics