ИИБ биносидан чиққан навбатдаги жасад: Сурхондарёда қотиллик иши доирасида сўроққа олиб кетилган фермер вафот этди
Сурхондарёда бир оиланинг уч аъзоси ўлдириб кетилган қотиллик жинояти тергови жараёнида шу ҳудуддаги кўплаб эркаклар сўроқ учун Узун тумани ИИБ биносига олиб борилган. Шулар қаторида бўлган 50 ёшли фермер ҳам ходимлар томонидан уйидан олиб кетилган. У ИИБ биносида 2 кун сақланган ва 25 феврал куни «юрак хуружидан» вафот этган. Марҳумнинг яқинлари танада қийноқ излари борлигини, жиноятни унинг бўйнига қўймоқчи бўлган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.
Аслида Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов вазирликка тегишли бинолардан одам ўлиги чиқиши янгилик эмаслигини 2020 йилдаёқ айтиб бўлганди.
2020-йил январ ойида Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида, июн ойида эса Андижон вилоятининг Андижон шаҳридаги ИИБ биноларида бирин-кетин ўликлар чиқди. Воқеалар ортидан юзага чиққан саволларга жавоб қайтариш учун Қарши шаҳридаги матбуот анджуманида кўриниш берган вазирлик ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов жамоатчиликка ИИБ биноларидан одам ўлигининг чиқиши янгилик эмас деган иборани ишлатган. Масъулнинг бу гапи жамоатчиликни ўша пайтда қанчалик ҳайратлантирган бўлса, шунинг баробарида кўпчиликнинг ғазабига ҳам сабаб бўлган.