(وَأَقِیمُوا۟ ٱلصَّلَوٰةَ وَءَاتُوا۟ ٱلزَّكَوٰةَۚ وَمَا تُقَدِّمُوا۟ لِأَنفُسِكُم مِّنۡ خَیۡرࣲ تَجِدُوهُ عِندَ ٱللَّهِۗ إِنَّ ٱللَّهَ بِمَا تَعۡمَلُونَ بَصِیرࣱ) [البقرة : ١١٠].
Намозни қойим қилиб закотни беринглар. Ўзингиз учун тақдим қилган нимайки яхшилик бўлса, уни Аллоҳнинг ҳузуридан топасизлар. Албатта, Аллоҳ қилиб турган амалларингизни кўриб тургувчидир (Бақара: 110).
Юқоридаги оятда мўминларни сабрга буюрган зот, шу сабрга ёрдам берувчи баданий ва молиявий (намоз ва закот) покликка буюрди. Сўнгра мутлоқ нафл ибодатларга чорлаб, бу яхшиликларни барчаси мўминнинг ўзи учун фойда эканлигини тушунтирди ва янада амалга ғайрати ошиши учун келжакда буларни барчасини Аллоҳнинг ҳузуридан топишини айтди. Мўмин амалларини ихлос билан бажарсин, чунки унинг Роббиси махфий ва ошкор амалларини кўриб тургувчидир.
@qisqatafsir