Уйда қизиқ ишлар бошлади. Уч кундан бери бозордан олиб келинган пиёзлар йўқолиб қолаверади. Эр-хотин ҳайрон. Бунинг сабабини билиш учун улар ошхонага яна пиёз қўйиб пиёз ўғрисини яширинча пойлай бошлашди. Бироз кутишгач, не кўз билан кўришсинки, ошхонада пиёзни уларнинг жажжи қизлари олиб чиқиб кетди. Уни кузатиб қарашса қизча пиёзларни ахлат қутисига олиб бориб ташлади. Бундан жаҳли чиққан ота қизини қаттиқ уруша бошлади. Бу қилиғининг сабабини сўради. Қизча эса лом-лим демасдан онасининг қучоғига ўзини отди. Ота унга эртагача муҳлат бериб бу қилиғининг сабабини айтишини тайинлади. Эртаси кун ота ётоғининг устида қоғоз турганини кўрди. Ёзув қизиники эди.
Жажжи қиз отасига унутиб бўлмайдиган дарс берганди:
“Отажон, мен сизларни, айниқса онажонимни жуда яхши кўраман. Лекин, сиз уни ҳар доим йиғлатасиз. Сиз билан уришгандан сўнг доимо унинг кўзидан ёш оқади. Сиздан ташқари уни пиёз ҳам хафа қилади. Шунинг учун пиёзни умуман уйимизда кўришни истамайман. У бўлса онам яна йиғлайди. Қўлимдан келмайди, бўлмаса сизни ҳам аҳлат қутисига олиб чиқиб ташлардим...”
Zokirjon Haydarov саҳифасидан олинди.