Forward from: Xushnudbek.uz
❗️Магистратурага қишки қабул 20 декабрдан бошланади. Хорижий тил сертификати албатта бўлиши керак, фақат минимал даража ҳозирча талаб этилмайди
2022/2023 ўқув йили учун давлат ОТМлари магистратурасига қишки қабул 2022 йил 20 декабрдан 2023 йил 10 январга қадар (шу куни ҳам) magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн бўлиб ўтади.
Танлов натижалари бакалавриат дипломнинг ўртача баллари асосида аниқланади. Яъни бу сафар ҳам кириш имтиҳонлари бўлмайди.
✅ Хорижий сертификат бўйича истисно қилинади
Танловда истисно тариқасида хорижий тилни билиш даражасидан қатъи назар (C1 ёки B2 сертификатидан ташқари бошқа даражадаги) сертификатга эга талабгорлар ҳам иштирок этишига рухсат этилди.
Муҳим жиҳати ўқишга қабул қилинган талабалар ўқиши давомида талаб этилган сертификатни қўлга киритиши лозим. Акс ҳолда якуний давлат аттестациясига рухсат этилмайди.
❓ Бу нима дегани?
Демак, қишки қабулда ҳам тил билиш даражасини белгиловчи сертификат сўралади. Сертифкатсиз қабул бўлмайди.
Аммо минимал талаб бўлмаса ҳам истисно қилинади. Амалдаги тартибга кўра, абитуриент филология йўналишлари бўйича камида C1, нофилологик йўналишлари бўйича эса B2 даражадаги миллий ёки унга мос халқаро сертификатга эга бўлиш керак. Эндиликда, масалан, B1 даражали сертификат билан ҳам магистратурага кирса бўлади.
Асосий шарти, токи ўқишни тугатгунча, талаб этилгандек C1 ёки B2 сертификат олишга мажбур. Йўқса якуний аттестацияга киритилмайди. Бошқача айтганда, токи керакли сертификатни олмагунча магистр дипломи берилмайди.
👉 @xushnudbek 👈