#адвокат_мурожати #таҳрирсиз
“Андижон вилоят судида шикоят йўқотиб юборилди!
Жиноят ишлари бўйича Андижон шахар судида, суд раиси О.Мамажонов раислигида 1-1701-2401/634 сонли иш бўйича айблов ҳукми ўқилган.
Ушбу ҳукмда, судланувчини судда айтмаган кўрсатмалари акс эттирилиб, унга кўра ҳимоямда бўлган Б.М.ни гўёки бир ташкилот ходимлари ҳақида обрўсизлантирувчи маълумотлар бериб турувчи шаҳс сифатида қонунларга хилоф равишда кўрсатишга урунган.
Вахолангки, на дастлабки терговда, на судда ҳимоямдаги Б.М. ушбу холат бўйича сўралмаган. Уни бу қилмиши исботланмаган. Лекин шундай бўлсада, суд ўз ҳукмида уни қонун билан қўриқланадиган шаънини булғовчи ёлғон маълумотларни киритган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясини 55-моддасида
“Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Шунингдек ЖПКнинг 497 прим 2 моддасида, -
“Ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам суд ҳукмининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларига дахлдор қисми устидан апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли”
экани кўрсатиб ўтилган.
Юқоридаги Конституцион норма ва Қонун талабларига асосан бизлар томонидан апелляция тартибида шикоят берилган бўлсада, 1-инстанция суди томонидан шикоятимиз биргина хат билан қайтариб юборилган. Апелляция шикоятини қайтариш ҳақида ажрим қабул қилинмаган. Шикоятни қайтариш ҳақида суд, химоямдаги шахс гўеки шикоят бериш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифасига кирмаслигини кўрсатган бир вазиятда, ўзини жавоб хатига зид равишда Қонун унга бу шикоятни бериши мумкинлигини белгиловчи нормадан иқтибос ҳам келтирган.
Биринчи инстанция судини қонунга ҳилоф харакатлари устидан Олий суд томонидан Андижон вилоятида ўтказилган 30.01.2025 йилдаги сайёр қабулида шикоят ариза берилган. Бироқ, ушбу ариза ҳам шу кунга қадарли кўриб чиқилмади ва бирон бир жавоб хати олинмади. Шикоят йўқотиб юборилди.
Шикоят йўқотиб юбориш орқали бир фуқарони Ўзбекистон Республикасини Конституцясида кафолатланган Судга шикоят қилиш ҳуқуқи устидан шунчаки кулиб қўйилди.
@qalqon_ortida