𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Adult


🎶 "Qalbimdan Sado" 🎵 Kanalimiz orqali, eng so'nggi musiqalar, hikoyalar va audio she'rlar bilan tanishing! Sizni qo'llab-quvvatlaydigan energiya va hissiyotlar bilan to'ldiruvchi makon...
Eng yangilari bizda!
http://t.me/qalbimdan_sado

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Adult
Statistics
Posts filter


#Хайрли_тун

Умр эрталарга боғланган умидлар билан ўтиб бормоқда...
Вақтида биргина сўз билан олишингиз мумкин бўлган кўнгилни, вақт ўтгандан кейин достон ёзсангиз ҳам ололмайсиз. Шундай экан, яқинларингизни қадрига етинг, уларни ардоқланг, ўзингизга ҳам қадрли бўлиш насиб қилсин!

Тунингиз осуда ўтсин Қадрдон.



Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado


Sen duo qilayapsan-u, ammo u qabul boʼlmayapti deb oʼylaysan!

Non olish uchun bir Novvoyning oldiga borasan.

Nonning pishishini kutib turar ekansan, novvoy bilan suhbatlashib qolasan. Va sen xush suhbatligingdan novvoyga yoqib qolasan…

Novvoy boshqa mijozlarining istagini berib, ularni tezda-tezda joʼnatadi.
Bu orada sen istaganingni ololmayotganing uchun siqila boshlaysan. Аmmo bilmaysan-ki novvoy senga endi pishayotgan, chiroyli nonlardan bermoqchi ekanligini...

- Jaloliddin Rumiy


Гўдаклигида вафот этган болаларнинг ота-оналари

Гўдаклигида вафот этган болаларнинг ота-оналари Аллоҳ таолонинг ҳузурида эътиборга олинади. Аллоҳ таоло иккалаларининг сабри учун уларни мағфират қилишни хоҳлайди. Лекин нима сабабли уларни мағфират қилади? Болаларини уларга шафоатчи қилиб кечиради.

Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ ҳадис ворид бўлган. У зот айтадилар: “Албатта ёш бола жаннат эшигига тиралиб олиб, ҳатто ота-онасини жаннатга киргазмагунча кирмай туриб олади”.

Яъни жаннат эшигига осилиб, ўрнидан қимирламай, у ерга чалқанча ётиб олади. Гўёки у эътироз билдириб айтади: “Эй Раббим, ота-онамни мен билан бирга жаннатга киргазмагунингча ёлғиз ўзим кирмайман”.

Энди бу меҳрибонликнинг масдари қаерда? Бу ғамхўрликни ушбу боланинг қалбига Раббимиз солиб қўймадими?!

Демак, ота-она Аллоҳнинг ҳузурида эътиборга олиниб, уларнинг сабри сабабли Аллоҳ уларни кечириб юборади. Албатта, бу нарса боланинг эҳтиромидан бўлади. Бола жаннат эшигига осилиб олиб: “Эй Раббим, мен ота-онамсиз жаннатга кирмайман”, – дейди.

Бас, шундай экан, шафоат ҳақиқатда бор нарса. Лекин шуни билингларки, қайсидир солиҳларнинг шафоати Аллоҳ таоло раҳматининг бир бўлагидир.

Имом Бутийнинг суҳбатларидан
Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси.

✿•┈┈┈•ৡ❀ৡ•┈┈┈•✿

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado


🎶Yahyobek Mominov - Yurakda ayb yo'q

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado


Қулфни ясаган инсон йўқки, уни калитсиз ясаган бўлса... Мушкулингиз қанчалик бўлмасин, Сизни яратган Зот ташлаб қўймайди.

Аллоҳ қалблардаги нидони лаблар пичирлашидан олдин эшитади. Агар кутилмаган нарсангизни олиб қўйса ҳам, Аллоҳ билан бирга бўлинг. Шунда эга бўлишингиз хаёлингизга келмаган нарсани тезда бериб қўяди.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий


#Бу_қизиқ

✔️Психологларни айтиши бўйича:

❤️Аёл эридан меҳр хоҳласа қиз фарзанд туғиб бераркан. Агар эридан суянчиқ бўлишини кутса ўғил туғиб бераркан.
😍 Агар оилангизда қиз фарзанд кўп туғилаётган бўлса демак сизни аниқ аёлингизга меҳрингиз етмаяпти.



Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado


Негативларга эътибор бермаймиз 😅

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado


Қишлоқлик аёл.

Бу сўзни эшитганимизда ҳаёлимизда одмигина, соддагина, бошидан рўмоли тушмайдиган, дунё қадар дарди бўлсада барини маʼноли табассуми ортига яшира олган мард аёл гавдаланади, шундай эмасми?

Баъзи қишлоқ аёлининг қиладиган ишларининг деярли саноғи йўқ. Эрталаб тур, молга қара, сигир соғ, товуқларга дон бер, нонушта тайёрла, болларни мактаб боғчасига чиройли кийинитириб жўнатиб қўй, кейин эса далага чиқ, молларга ҳашак ўриб бер, помидўрлар пишиб кетибди териб ол, боғни суғор, мевали дарахтларга дори бер ва орада овқатга ҳам улгуришинг керак…. Яна давом этайми?

Ишонинг бу айтаётганларим улар қиладиган ишни ҳали ярими ҳам эмас. Ахр у ҳам аёлку. Уни ҳам аёлларга ҳос бўлган ҳаёт тарзида яшагиси келмайди деб ўйлайсизми? Келади!

Лекин қисматига рози бўлгани учун, эрини рози қилишлик учун ва энг асосийси барчасини мукофотини кўпайтириб бергувчи бўлган Роббисининг розилигини топиш учун улар ўзларида баъзи бир «эркак»ларда йўқ кучни топа оладилар. Тўғри улар бу дунёда бироз машаққат чекарлар, лекин уларни жаннатда қандай неъматлар кутиб турганини ҳали ўзлари ҳам билишмайди.

Бу ҳаёт қийин дея «баъзилар»га ўхшаб енгил-елпи қинғир-қийшиқ йўлларга юриб кетишмади. Иффатларини, номусларини ўша «яхши ҳаёт»дан устун қўйишди. Ҳа улар шундай мард аёллар. Улар бизнинг онамиз, опамиз, синглимиз, жуфти ҳалолимиз ва қизимиздир. Шундай экан уларни меҳнатини қадрлайлик, ишдан чарчаб келганимизни баҳона қилмасдан уларга ёрдам берайлик. Зеро аёлларимизга уй юмушларида ёрдамлашиш суннат бўлса, жаннат оналаримиз оёғи остида эканлигини унутиб қўймайлик...


Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado


Aлам:

📖 Яқиндагина онасидан айрилган йигит тушкун кайфиятда дўстига қўнғироқ қилди. Гўшакни чиройли овозли қиз кўтарди. Йигит адашиб тушганини пайқаб, гўшакни қўймоқчи бўлди. Лекин нимадир бундай қилишга йўл қўймас, қиз билан дардлашгиси келарди. Йигит гап бошлади: -Алло... -Эшитяпман, гапираверинг,- жавоб берди қиз. -Айтингчи, сизнинг онангиз борми? -Нимаа?! -Онангиз ҳаётмилар?-сўради йигит. Нариги томондан эса қизнинг билинар-билинмас йиғлагани эшитиларди. Йигитнинг қўққисидан бундай савол беришининг сабаби бир ой олдин онаси вафот этгани, айрилиқ юрак бағрини ўртаётгани эди. Агарда қиздан онаси борлигини эшитса бахтли инсон эканлигини, онасини янада асраб-авайлашини айтмоқчи эди. Қизнинг йиғлаб юборганидан билдики иккисининг ҳам дарди бир экан. Юракларидаги ана шу дард иккисини ҳамсуҳбат бўлишга ундади. Бир-бирларига тасалли беришди. Йигит қиздан яна қўнғироқ қилишга руҳсат олгач хайрлашишди Энди улар тез-тез қўнғироқлашиб туришар, қизнинг қўллаб- қувватлашлари, маслаҳатлари билан йигит оёққа тура бошлади. Янги иш топди, ғайрат билан, ҳаётга бўлган қизиқиши ортиб борарди. Бунинг учун уни ҳаётга қайтарган фариштаси Мафтунадан миннатдор бўларди. Улар бошқа бошқа шаҳарда яшардилар. Бир куни йигит ҳаммаданда гўзал қиёфада тасаввур қилувчи фариштаси билан учрашмоқчи бўлди. Учрашгач унга бўлган пинҳона севгисини изҳор етишни ният қилди. Учрашув куни белгиланди ва улар бир-бирини қуйидагича таниб олишни режалаштиришди: Йигит ҳарбий кийимда, қўлида Мафтуна ёқтирган атиргул ғунчасини ушлаганча поезддан тушиб келади. Мафтуна эса вокзалда, қўлида ўзи севиб ўқийдигани Булгаковнинг "Уста ва Маргарита" китоби бўлади.... Ниҳоят учрашув санаси етиб келди. Йигит ҳаяжон билан поезддан тушди. Вокзалда одам сийрак эди. Йигит китоб ушлаб олган қизни қидирди ва топди... Топди-ю фикрлари алғов- далғов бўлиб кетти. "Уста ва.......... Уста ва Маргарита"ни ушлаб олган қиз ногиронлик аравачасида ўтирарди..... Йигитнинг ҳаёллари чалкашиб кетди. Ўзига келиб қараганда эса қизнинг ёнига келиб қолган, қиз ҳам унга тикилиб турарди. "Аҳир нима бўлганда ҳам бу ўша менинг фариштамку, менга унинг қандайлигини аҳамияти йўқ" ўйлади йигит. Аммо сониялар ичида фикридан қайтди, ичида нимадир "аҳир у ногирон эканку, кет бу ердан кет, кет!" деган овоз исён кўтарарди. Йигит иккинчи овозга қулоқ тутди. -Мени кечиринг, мен... мен бундай бўлишини ҳатто ҳаёлимга ҳам келтирмагандим. Сиз кутган йигит мен эмасман,- дедию ортига ўгирилди. Ногирон қиз ёнидаги ўриндиқда ўтирган қизга гап бошлади: -Мафтуна, сен кутаётган йигит шумиди? Йигит суҳбатдан таққа тўхтадию ортига ўгирилди. Ҳатто тасаввурларидан ҳам гўзал, ҳақиқаттанда фариштамонанд қиз унга алам ва нафрат билан тикилиб турарди. "А!.. Шу эканда Мафтуна, Эҳҳҳҳ... Нималар қилиб қўйдим" ўйларди йигит. -Йўқ опа, биз кутаётган йигит бу эмас, тасаввуримдаги олийжаноб йигит асли бўлмаган экан ҳам, ҳаммаси сароб! Мафтуна шундай дедию аравачадаги опасини судраб кета бошлади. Йигит ҳаммасини тушуниб етганди. Бир лаҳзалик тубанлик, худбинлик кўзларини кўр қилиб қўйганини, энди Мафтунани бир умрга йўқотиб қўйганини тушуниб етганди. Йигит фариштасининг ортидан чексиз пушаймонлик, айбдорлик ҳисси билан термулиб турар, Мафтуна эса ногиронлик аравачасидаги опаси билан тобора ундан узоқлашиб борарди... Йигит бир лахзага шайтоннинг гапига киргани учун, энди бир умр ўзидан нафратланиб ўтади!


#Тест__жавоблари

Ушбу тест инсоннинг аниқ бир рангларга бўлган мойиллиги психофизик қонуниятларига асосланиб тузилган!


1️⃣ - Ёшлик, фаоллик, серҳаракат, эзгулик, ғурур:
Сиз қалбан ёшсиз ва қалбингизни иложи борича кўпроқ шу ҳолатда сақлаб қолишга ҳаракат қиласиз. Ақлбовар даражада позитивсиз ва позитив энергетикангиз атрофингизда худди ўзингизга ўхшаган навқирон ва фаол инсонларни жамлайди. Ҳаёт тарзингиз куч-қувватингизни етарлича сарфлаб юборади — дам олишга ва кучингизни қайта тиклашга вақт ажратинг.

2️⃣ - Нозиктаб, олийнасаб, мистикага мойил:
Характерингизга ички кучли эмоцияларингиз тасир кўрсатади, ваҳоланки сиз ўзини тутиб олган, бардошли инсонсиз. Ички дунёингиз жуда тўла, ҳаётда кўп ўқиган, заковатли, ақллисиз. Ўз эмоссияларингизни бериш йўлини топинг — бу эмоционал юк, эс-хуш ва тафаккурни янгилаш учун зарур.

3️⃣ - Тетиклик, тозалик, тана ва қалб кучи:
Барқарор инсонсиз, характерингиз яхши тўйинган.
Эзгулик ва сабр манбаисиз. Сиз учун давомий мукаммаллашиш ва яхши фазилатларингизни ривожлантириш муҳим.

4️⃣ - Ҳурмат-эҳтиром, аҳамиятга эгалик, таниқлилик:
Етарлича ўзига ишонган, оёқда маҳкам турувчи, нима қилишни ва унга қандай эришишни аниқ биладиган инсонсиз.
Хотиржам, куч таратувчи ва жуда нозик дид эгасисиз, айниқса майда жиҳатларда. Доно ва ишбилармонсиз. Ташқи кўринишингиз ниқобга айланмаслигига ҳаракат қилинг – ўзлигингизни сақланг, самимий инсон бўлинг, ўзингизга шахсий ва қалбий фазилатларингизни кўрсатиб туришга йўл қўйинг – бу фақат фойдангиз учун ишлайди...


​​#Психологик_тест

Расмлардан бирини танланг ва ўзингизни психологик портретингизни ўқинг!


Shulardan birini tanlang.
Javobini ham tashlayman😊🤗🤗

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado


❗️Бугун 22-июнь йилнинг энг узун куни

Яъни қуёш энг эрта чиқиб энг кеч ботади, бугун қуёш биз билан 15 соату 10 дақиқа бўлади

Эртадан бошлаб яна кунлар қисқара бошлайди



Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado


Ҳар тонг шундай дийдорлашайлик,
"Омонмисиз, кадрдоним" денг.
Опам,синглим, акажонларим
Кўнглингизни бир дам қўйинг кенг.

Танишмисиз ёки нотаниш, Ўзингизга қадрдон билинг.
Бўлса ҳамки, минг ўй, минг ташвиш,
Учрашганда табассум қилинг.

Мен-чи, сизни бағримга босиб, Меҳрим билан гулларга ўрай.
Яхши кунлар этсин-да насиб, Сизни доим бахтиёр кўрай.

Қондошгинам, қилмангиз унут, Дунё бир кам, иши чигал-ку,
Бугун мени кўрдингиз хушнуд, Эртага мен бўлмасман балки.

Йиллар ўтар, ўтар чарх уриб,
Дарё каби оқади фурсат.
Ҳар тонг қўлни қўлларга бериб, Омонлашмоқ ўзи ғанимат.

Ҳар тонг шундай дийдорлашайлик,
Омонмисиз, кадрдоним денг!

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado


Танамизнинг неча фоизини сув ташкил қилади?

✅ Эрта тонгдан 1 стакан сув ичишни унутманг!

✅ Ибн Сино бобомиз айтганидек, қарилик - бу қуруқлик!Сувсизланиш! Инсон - бу жонланган сувдир.

🟢Қон - 85 фоиз
🟢мушаклар - 75 фоиз
🟢мия - 85 фоиз
🟢юрак - 75 фоиз
🟢ўпка - 86 фоиз
🟢буйраклар - 83 фоиз
🟢кўзлар - 95 фоиз
🟢суяклар - 24 фоиз сувдан иборат



Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado


АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

Хайрли тонг!

• Гўзал хотима деганда фақат масжидда ёки жонамоз устида ва ёҳуд мусҳаф олдида вафот топиш тушунилмайди.
• Зотан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳам ўз тўшакларида вафот топдилар.
• Гўзал хотима аслида Исломда яшаб, иймонда ўтишдир!
• Гўзал хотима нифоқдан узоқ, бировнинг ҳаққи зиммада қолмай, бошқага зулм қилмаган ҳолда вафот топишдир!
• Гўзал хотима Аллоҳ таолога юзлашишни муҳаббат ила орзу қилган ҳолда вафот топишдир!
• Аллоҳим! Бизларга Исломда яшаб, иймонда вафот топишимизни, Ўзингга ёруғ юз билан йўлиқишимизни насиб эт!

Хайрли кун!



Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado


Достон ергашев - korolmagan odamlar

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado


🎶Jaloliddin Ahmadaliyev - Onajon yolgon dunyo yolgonchi ekan [topxit.net]

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado




🎶Xurshid Rasulov - Nega sendan kechib bo'lmaydi (Moqina.net)

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

20 last posts shown.