Forward from: Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ
#Ибрат_учун
БУНИ ҲАШАР ДЕЙДИЛАР...
Отамаконим-Ширин шаҳридаги Нуробод маҳалласининг телеграм гуруҳига аъзоман. Шу гуруҳда куни кеча маҳалладаги анча серқатнов бўлган тупроқли йўлакка бетон қоплама ётқизишга ҳашар чақирилган эди.Ҳашарнинг бошланиш вақти бугун, 2 август, соат 17.00 га белгиланган эди.Ҳашарнинг, ҳамжиҳатликнинг кучини қарангки, қарийб 130 метрлик йўлакдаги иш 5 соатда бажарилди.Ҳозир Нурободда йўл борки, ҳаммаси асфальт бўлган.Мана шундай йўлаклар(халқ тилида "ёлғизоёқ йўллар") ҳам равон бўлмоқда. Бунга аҳолининг бирлиги, ҳамжиҳатлиги туфайли эришиляпти.Нурободда энг бебаҳо қадриятларимиздан бири-ҳашарлар ташкил қилиш ва унда одамларнинг фаол иштироки эса ибрат қилса арзигулик даражада.
✅ Ҳа, айтгандек,бетон қоплама учун цементу бошқа барча ашёлар ҳам нурободликларнинг моддий ҳашари- ўз маблағлари ҳисобидан.
Каналга уланиш👇
@Ahmadali_Shernazarov