БЕВА
Бу аёлнинг нолалари гунг,
Егани ош, ютгани бардош.
Тунлар бедор, кундузлари тун,
Ёстуқларин ичи тўла тош.
Бу аёлнинг кўзлари уммон,
Сочларида минг оқ толаси.
Суғоради гулларин армон.
Ташиб кўздан оққан жоласин!
Аравасин судрайди шошиб,
Юрса текис йўлда қоқилган,
Шу аёлнинг номини қўшиб,
Эртак, афсоналар тўқилган.
Бу аёлнинг шукрлари мўл,
Гуллардан ҳам сўлим ҳаёли.
Тўкилади, узатманглар қўл,
Тутса, ёмон тутар уволи.
Ёлғиз дея, посбони йўқ деб,
Исмин қўшиб режалар тузманг.
У Аллоҳнинг ҳимоясида,
Кўнгли Аллоҳ уйидир, бузманг!
Кўтарсангиз, кўнглин кўтаринг,
Беролсангиз, беринг пок меҳр!
Ахир унинг кўз ёши шудринг,
Ахир унинг туриши сабр!
Қўйинг уни, ҳолига қўйинг,
Тирик яшаб юрса бўлгани!
Эрмак қилиб, ташлаб кетсангиз,
Билинг, ўша куни ўлгани!
Қисматини ҳеч осон билманг,
Бир мўминнинг эди аёли!
Нафс йўлида уни хор қилманг,
Тутса, ёмон тутар уволи!
ТУТСА, ЁМОН ТУТАР УВОЛИ!
Малика Тавфиқ
🌹🕊️ҚАЛБИМ🌹🕊️ ТУЙҒУЛАРИ🌹🕊️
Бу аёлнинг нолалари гунг,
Егани ош, ютгани бардош.
Тунлар бедор, кундузлари тун,
Ёстуқларин ичи тўла тош.
Бу аёлнинг кўзлари уммон,
Сочларида минг оқ толаси.
Суғоради гулларин армон.
Ташиб кўздан оққан жоласин!
Аравасин судрайди шошиб,
Юрса текис йўлда қоқилган,
Шу аёлнинг номини қўшиб,
Эртак, афсоналар тўқилган.
Бу аёлнинг шукрлари мўл,
Гуллардан ҳам сўлим ҳаёли.
Тўкилади, узатманглар қўл,
Тутса, ёмон тутар уволи.
Ёлғиз дея, посбони йўқ деб,
Исмин қўшиб режалар тузманг.
У Аллоҳнинг ҳимоясида,
Кўнгли Аллоҳ уйидир, бузманг!
Кўтарсангиз, кўнглин кўтаринг,
Беролсангиз, беринг пок меҳр!
Ахир унинг кўз ёши шудринг,
Ахир унинг туриши сабр!
Қўйинг уни, ҳолига қўйинг,
Тирик яшаб юрса бўлгани!
Эрмак қилиб, ташлаб кетсангиз,
Билинг, ўша куни ўлгани!
Қисматини ҳеч осон билманг,
Бир мўминнинг эди аёли!
Нафс йўлида уни хор қилманг,
Тутса, ёмон тутар уволи!
ТУТСА, ЁМОН ТУТАР УВОЛИ!
Малика Тавфиқ
🌹🕊️ҚАЛБИМ🌹🕊️ ТУЙҒУЛАРИ🌹🕊️