ЎЗИ ҚЎЛЛАСИН
Эртанинг орзуси кўнгилда пинҳон,
Худодан бўлакка айта олмагин.
Кўзмунчоқ тақдириб умидларингдан,
Дуолар қилишдан асло толмагин.
Мажнутол сочига қадалган попук,
Яратган меҳридан аталган назир.
Қўлларинг биттаси бўлса ҳам ёпиқ,
Бирини очиқ тут истасанг ҳузур.
Оёғинг остида қувонч ҳам дард ҳам,
Ҳар кунинг саодат, ҳар нафас бахтинг.
Волиданг кўзига қўндирмасдан нам,
Ҳолини сўрганинг туганмас тахтинг.
Ўстирган ниҳолинг, илинжинг нури,
Кечаги қадамлар ҳосилин берар.
Экканнинг гавҳарми, ё манглай шўри,
Кўзингга кўрсатиб кузларинг терар.
Ғанимат дамларинг ғаними бўлма,
Ўтган кун тўкилган афсуси шамнинг.
Муродга етмайин шодликка тўлма,
Кўринмас тиғи бор зарра аламнинг.
Тиловат нуридан яйрасин сийрат,
Садоқат барини кўнгил қўймасин.
Банданинг ишқидан кутмагин ҳайрат,
Жисмингга жон берган Ўзи қўлласин!
❣️❣️❣️❣️💯❣️❣️❣️
@qadrdonim2021
❤️ҚАДРДОНЛАРИМ❤️
Эртанинг орзуси кўнгилда пинҳон,
Худодан бўлакка айта олмагин.
Кўзмунчоқ тақдириб умидларингдан,
Дуолар қилишдан асло толмагин.
Мажнутол сочига қадалган попук,
Яратган меҳридан аталган назир.
Қўлларинг биттаси бўлса ҳам ёпиқ,
Бирини очиқ тут истасанг ҳузур.
Оёғинг остида қувонч ҳам дард ҳам,
Ҳар кунинг саодат, ҳар нафас бахтинг.
Волиданг кўзига қўндирмасдан нам,
Ҳолини сўрганинг туганмас тахтинг.
Ўстирган ниҳолинг, илинжинг нури,
Кечаги қадамлар ҳосилин берар.
Экканнинг гавҳарми, ё манглай шўри,
Кўзингга кўрсатиб кузларинг терар.
Ғанимат дамларинг ғаними бўлма,
Ўтган кун тўкилган афсуси шамнинг.
Муродга етмайин шодликка тўлма,
Кўринмас тиғи бор зарра аламнинг.
Тиловат нуридан яйрасин сийрат,
Садоқат барини кўнгил қўймасин.
Банданинг ишқидан кутмагин ҳайрат,
Жисмингга жон берган Ўзи қўлласин!
❣️❣️❣️❣️💯❣️❣️❣️
@qadrdonim2021
❤️ҚАДРДОНЛАРИМ❤️