🥀
Д А Ъ В О
Кулиб-кулдиролган кўзингни эслаб,
Меҳригиё каби сўзингни эслаб;
Хотирамдан ўчмас юзингни эслаб
Тунлари ухлолмай бедор бўлсам мен
Сен ҳам мени гоҳо соғинасанми?
Ҳуснингни қиёси ойларда йўқдир,
Муҳаббат куйдирар, мисоли чўғдир.
Биламан, келасан, кўнглим ҳам тўқдир,
Соғиниб талаби дийдор бўлсам мен,
Сен ҳам мени гоҳо соғинасанми?
Гарчи паришонман, йўқдир қарорим,
Сендан-да ўзгага йўқ ихтиёрим.
Эй қалбим эгаси, ягона ёрим
Изларингни излаб бемор бўлсам мен
Сен ҳам мени гоҳо соғинасанми?
Титраган қалбимнинг макони - Каъба,
Ошиқлар интилган ошёни- Каъба;
Гуноҳларим бисёр, гарчи оз тавба...
Учқур хаёллардан безор бўлсам мен
Сен ҳам мени гоҳо соғинасанми?
... Кулиб-кулдиролган кўзинг соғиниб,
Табассум ярашган юзинг соғиниб;
Бўйларингни қўмсаб,сўзинг соғиниб
Ўз жонимга ўзим озор бўлсам мен,
Сен ҳам мени гоҳо соғинасанми?
❣️❣️❣️❣️💯❣️❣️❣️
@qadrdonim2021
❤️ҚАДРДОНЛАРИМ❤️
Д А Ъ В О
Кулиб-кулдиролган кўзингни эслаб,
Меҳригиё каби сўзингни эслаб;
Хотирамдан ўчмас юзингни эслаб
Тунлари ухлолмай бедор бўлсам мен
Сен ҳам мени гоҳо соғинасанми?
Ҳуснингни қиёси ойларда йўқдир,
Муҳаббат куйдирар, мисоли чўғдир.
Биламан, келасан, кўнглим ҳам тўқдир,
Соғиниб талаби дийдор бўлсам мен,
Сен ҳам мени гоҳо соғинасанми?
Гарчи паришонман, йўқдир қарорим,
Сендан-да ўзгага йўқ ихтиёрим.
Эй қалбим эгаси, ягона ёрим
Изларингни излаб бемор бўлсам мен
Сен ҳам мени гоҳо соғинасанми?
Титраган қалбимнинг макони - Каъба,
Ошиқлар интилган ошёни- Каъба;
Гуноҳларим бисёр, гарчи оз тавба...
Учқур хаёллардан безор бўлсам мен
Сен ҳам мени гоҳо соғинасанми?
... Кулиб-кулдиролган кўзинг соғиниб,
Табассум ярашган юзинг соғиниб;
Бўйларингни қўмсаб,сўзинг соғиниб
Ўз жонимга ўзим озор бўлсам мен,
Сен ҳам мени гоҳо соғинасанми?
❣️❣️❣️❣️💯❣️❣️❣️
@qadrdonim2021
❤️ҚАДРДОНЛАРИМ❤️