Forward from: Xurshida Namazbayeva Ergashevna rasmiy kanali
ИСТАДИМ
Инсон кўнгли баҳор осмони,
Гоҳ қуёшли, гоҳи найсони
Англаш учун яхши-ёмонни
Мен ўзимдан қочмоқ истадим!
Ҳаёт – жоду боғлаб кўзимни,
Излаб юрдим йиллар ўзимни,
Тутқун дилга сўраб тўзимни,
Мен изимдан қочмоқ истадим.
Парчаланган туйғуларим бор,
Қанча алам, қайғуларим бор,
Қайда зулмат, ёғдуларим бор, Мен сўзимдан қочмоқ истадим.
Еру осмон қародир, оқдир,
Балки манзил бахтга тўлиқдир,
Пешонамга битган бу тақдир,
Юлдузимдан қочмоқ истадим.
Мен ўзимдан қочмоқ истадим!
Хуршида Намазбаева шеъри
Ijodiy kanalimga ulanib oling 👇
t.me/khurshida_ergashevna
Инсон кўнгли баҳор осмони,
Гоҳ қуёшли, гоҳи найсони
Англаш учун яхши-ёмонни
Мен ўзимдан қочмоқ истадим!
Ҳаёт – жоду боғлаб кўзимни,
Излаб юрдим йиллар ўзимни,
Тутқун дилга сўраб тўзимни,
Мен изимдан қочмоқ истадим.
Парчаланган туйғуларим бор,
Қанча алам, қайғуларим бор,
Қайда зулмат, ёғдуларим бор, Мен сўзимдан қочмоқ истадим.
Еру осмон қародир, оқдир,
Балки манзил бахтга тўлиқдир,
Пешонамга битган бу тақдир,
Юлдузимдан қочмоқ истадим.
Мен ўзимдан қочмоқ истадим!
Хуршида Намазбаева шеъри
Ijodiy kanalimga ulanib oling 👇
t.me/khurshida_ergashevna