Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
31~қисм
Муаллиф.
Васила онаси ва отаси ажралиб кетгач, асабий онасидан зада бўлиб, ўзига йигитлардан паноҳ излади, ўқишга кирганидан кейин у йигитдан, бу йигитга юриш яхшилик келтирмади. Атрофига боқиб, ўзидан қийин шароитда бўлса~да, ор~номусини баланд тутиб юрган қизлардан намуна олмади. Оқибатда эса бир нобакордан ҳомиладор бўлиб қолди. Йигит уни қўйнини, ана совчи қўйдим, мана совчи қўйдим деб пуч ёнғоққа тўлдириб Россияга қочиб кетди. Васила Сабрия квартирасидан чиқариб юборгач, боласини отаси билан учрашиб юрадиган қўшмачи олдига келди. Ўша кечани ўзида машъум режасини тузди. Амирага аммам келар экан деб собиқ йигитларидан бирига қўнғироқ қилди.
- Мени ҳам Россияга олиб кет, пулим бор. Бир ой ишлаган пулим сеники, олиб кетсанг бас,- деди.
Режа аниқ эди. Вақти соатигача. Болани ташлаб қочади. Амира бирон чора кўргунча яширин йўл билан бўлса ҳам қочиб қолади. Содда дугонаси, ҳатто пул ҳам ташлаб берди. Фақат туғуруқни ҳисобга олмаган Василага кетиш насиб қилмади. Ўзи қочган шармандаликка икки ҳисса кўпроқ ботди. Ўқишдан ҳам ҳайдалди. Фақат амакиси тарафини олиб, ота~онаси ғазабидан асраб қолди. Отаси эр топиб бериб юборди. Болани эса, биринчи аёли вофотидан кейин, уйини ўғли ва келинига ташлаб шаҳардан уй олиб уйланган Эркин амаки асраб олди.
- Жабр сенга бўлди,- деди Сабрия сўлиб қолган Амирага,- кечир... Мен ҳам қўрққандим.
- Пешонада бори, дугонажон. Шу кунлар бор экан пешонамда.
Амира ғалвалар билан бирга, Абрамни совчилари ҳам тинганига бошида тушунмади. Аммо йигит ғуруридан кечиб ўзи қилган қўнғироқ жавобан ҳаммаси тамом дегач, Амира ҳам тамом бўлди. Бу ёқда қишлоқдаги гап ҳам роса урчиб кетди. Орасида куракда турмайдиганлари ҳам бор эди.
Айни гап қайнаган пайти Амирани сал кам фоҳишага чиқариб қўйганлар ҳам бўлди. Аммо Амира коллеж директори айтган гапни қаттиқ тутди.
- Сен ўзингни айбдор ҳисобласанг, сени айбдор ҳисоблашда давом этишади. Бошингни баланд кўтариб юр. Бу оғир бўлса ~да, Амира уйда писиниб ўтирмади. Ортидаги пичир~пичир гаплардан қанчалик эзилмасин, тик йиғламасликка куч топди.
Дарҳақиқат, орадан кўп ўтмай гап~сўз тинчиди. Қизиғида гапирган одамларни ҳам бир оз мантиғи ишлаб, чакаклари ўчишди. Бироқ барибир, ёмонга яқин юрсанг қораси юқади деганларидек, ойга тушган доғ каби номида доғ қолди.
Baxtiyor_oila