Forward from: NON
#ЭътирофМашқи
Худо менда Ўзига маскан яратди деб эътироф этаман; мен Унинг ер юзидаги ҳаракат марказиман. Худонинг Руҳи мени бир умрга муваффақиятли қилди, чунки мен Худовандни севаман ва Унинг Каломини сақлайман.
Менда кучли тарзда ҳаракат қилаётган Унинг қудратли кучини тан оламан ва Унинг шарафини ҳаётимда улуғлайман. Менинг тушунчам ноодатий кенгликка эга, чунки Худонинг донолиги менинг руҳимда.
Менда тўғри фикрлаш ва тўғри танлаш қобилияти бор. Шунинг учун Хушхабарга мувофиқ келмайдиган ҳар қандай муносабат, одат ёки ҳаёт тарзидан бош тортаман. Атрофимда нималар бўлишидан қатъий назар босимга нисбатан бўш келмайман. Аксинча, ўзимни ичимдан ушлаб тураман.
Онгим мукаммалликка эришиш учун мойланган, чунки мен Муқаддас Руҳ билан мойланганман. Худонинг севгиси юрагимга қуйилмоқда. Мен устунман, Худонинг севгиси ва кучига тўламан. Мен солиҳликда юриб, Руҳ ҳокимиятини намоён қилмоқдаман. Бугун мен орқали илоҳийликнинг мукаммаллиги ифода этилмоқда.
Муқаддас Каломни ўқиб, Руҳ ҳақида фикр юритганимда Худонинг Руҳи менда фаоллашиб, жисмоний танамга таьсир қилишга чорлаб, саломатлик ва ҳаётий куч ишлаб чиқармоқда. Ҳеч қандай касаллик ёки заифлик танамда ривожлана олмайди, чунки Масиҳни ўликдан тирилтирган худди Ўша Руҳ менда яшаб, ичимдан қувватга тўлдириб тоширмоқда!
Мен комил, саломат ва аъло даражадаман. Бугун мен ғалабада юриб, ҳар бир ишимда муваффақиятга эришмоқдаман. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
@Rhapsody_of_realities_Uzb