Forward from: NON
#ЭътирофМашқи
Мен - танланган насл, руҳоний шоҳ, Худо учун муқаддас ва ўзгача хазинаман деб эътироф этаман. Мен Руҳ ҳокимияти остида ҳаётни бошқариш учун туғилганман. Ўз сўзларим билан руҳий оламда ўзгаришлар келтириб чиқараман ва бугун вазиятлар билан ҳолатларни Худонинг режасига мувофиқлаштираман.
Мен солиҳлик дарахтиман, Худонинг экиниман. Мен Масиҳдаман, йўлимда учраётган барча синовларни, вазифаларни нон деб биламан. Ҳеч қандай куч мени мувозанатдан чиқара олмайди ва устимдан ғалаба қозона олмайди, чунки менда яшаётган бу дунёдагидан устун.
Мен ғолибдан ҳам ортиқман. Само ва илоҳийлик кучлари менга яхшилик бўлиш учун ишламоқдалигини билган ҳолда комил ишонч билан яшамоқдаман. Қарши шамол қанчалик кучли бўлмасин, ҳаётим тебранмас, чунки мен Масиҳда чуқур илдиз отганман. Мен ҳеч қачон ютказмайман ёки манфаатсиз қолмайман, чунки Муқаддас Руҳ менда Ўзига маскан яратган.
Худонинг шарафи устимда ва мен уни ҳар жойда намоён қилмоқдаман. Худонинг кучи, гўзаллиги ва устунлиги руҳимда; мен орқали Унинг солиҳлиги мустаҳкамланмоқда ва Унинг иноят ҳамда севгиси инсонларга очилмоқда.
Бугун ва доимо мени зулматдан шарафга даъват этган Зотнинг мўъжизали ишларини ва мукаммаллигини намоён қилмоқдаман! Мен кимлигимни биламан; мен Иброҳим наслиман! Дунё менга тегишли. Менда яшаётган Буюк Зотнинг кучи билан вазиятлар устидан шоҳлик ва ҳокимлик қилмоқдаман! У менинг руҳим, танам ва жонимда яшамоқда!
Мен учун йиқилиш йўқ, йўлимда ютказиш йўқ; мен шарафдан шараф сари, ғалабадан ғалаба сари кетмоқдаман. Худога шукур. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
@Rhapsody_of_realities_Uzb