Forward from: Hayot karvoni
Берувчи ва марҳаматловчи бўлинг
Фақат ўзингизнинг эмас, балки бошқаларнинг ҳам манфаатини кўзланг (Филиппиликлар 2:4).
Худонинг фарзанди сифатида, одамларни эслайдиган, уларга ғамхўрлик қиладиган ва чин дилдан севадиган одам сифатида танилган бўлинг. Худо учун бу муҳим. Берувчи ва баракаловчи бўлинг. Муқаддас Китобда шундай дейилади: "Мен сизларга бу борада намуна бўлиб, заифларни қандай қўллаб–қувватлашимиз кераклигини кўрсатдим. Раббимиз Исо айтган шу сўзларни эслайлик: «Олмоқдан кўра, бермоқ кўпроқ марҳамат келтиради.»” (Ҳаворийлар 20:35).
Сизни эслаган одамнинг марҳамати, бошқаларга берганингиз билан солиштирганда кичикдир. Бошқалардан олганингизда, сиз фақат олган нарсангизга эга бўласиз. Худонинг ваъдаси берувчи учундир, олувчи учун эмас; шунинг учун эътиборни излашдан кўра яхшиси, уни беринг. Севги изламанг; севги беринг. Ҳаммага, жумладан, сизга зулм қилганларга ҳам, умидсиз ёвузларга ҳам севги кўрсатинг. Худо шундай яшашингизни хоҳлайди.
У Луқо 6:27-31 да шундай деди: "Эй Мени тинглаётганлар, сизларга айтяпман: душманларингизни яхши кўринглар, сиздан нафратланганларга яхшилик қилинглар. Сизларга лаънат айтганларни дуо қилинглар. Сизга озор берганлар учун ибодат қилинглар. Бир чаккангизга урсалар, иккинчисини ҳам тутинг. Агар кимдир тўнингизни тортиб олса, кўйлагингизни ҳам ечиб беринг. Сиздан сўраганларнинг ҳаммасига беринг. Агар кимдир нарсангизни тортиб олса, «Қайтариб бер», деб талаб қилманг. Одамлар сизларга нима қилишларини истасангиз, сизлар ҳам уларга ўшани қилинглар".
Фақат бошқалардан олишни ва бошқаларнинг эътиборидан завқ олишни хоҳлайдиган одамлар бор; улар фақат бошқаларнинг севишини талаб қилади. Аммо Раббийнинг сўзларини ўқинг: "Одамлар сизга қандай муносабатда бўлишини хоҳласангиз, сиз ҳам уларга шундай қилинг." Сиз Иброҳимнинг наслисиз, Иброҳимнинг авлоди эса ҳар доим севги кўрсатади; у муҳтожларнинг фарёдини эшитади ва жавоб беради. Худо Иброҳим ва унинг авлоди ҳақида шундай деган эмасми? У шундай деб айтди: "Сенда ер юзидаги барча халқлар барака топади". Сиз жавобсиз; сиз ечимсиз. Даъватингизни барака ва берувчи сифатида бажаринг; бу ҳаётнинг энг юқори йўлидир! Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
ИБОДАТ
Азиз Ота, бошқаларга ёрдам бериш учун ҳаётимдаги иноятинг учун Сенга раҳмат айтаман; юрагимга тўкилган ва мен ўз дунёимдаги ҳаммага кўп тарқатган севгинг учун раҳмат. Мен миллионлаб одамларнинг фарёдига жавоб сифатида туғилганман ва мен орқали Сенинг марҳаматинг бугун Исо Масиҳ Номидан бошқаларга оқади. Омин.
Телеграм || Инстаграм || TikTok