Марказий банк Хоразм вилояти бошқармаси, Янгиариқ туман ҳокимлиги, "Микрокредитбанк"туман филиали масъуллари ҳамкорлигида “Лойиҳалар ярмаркаси” ўтказилди.
Маҳаллаларга бириктирилган тижорат банклари вакиллари, ҳоким ёрдамчилари ва тадбиркорлар иштирок этган “Лойиҳалар ярмаркаси” доирасида аҳолининг тадбиркорлик фаолиятига дахлдор 70 дан ортиқ бизнес режа муҳокама қилинди. Ярмарка доирасида 20 дан зиёд ташаббускорнинг лойиҳаси тижорат банклари томонидан маъқулланди.
Шунингдек, тадбир давомида иштирокчиларга тадбиркорликни ривожлантириш, банк хизматларидан самарали фойдаланиш, банк кредит турлари, имтиёзлар бўйича ҳам маълумотлар берилди.
Ўтказилган ярмаркада тадбиркорлик қилиш ниятида бўлган фуқаролар учун бизнес кўникмасини шакллантириш, банклар томонидан таклиф қилинаётган имтиёзли кредит сармояси, яратиладиган иш ўрни, бандликни таъминлаш жиҳатларига ҳам эътибор қаратилди.
Янгиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати