2025 йил Атроф мухитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили
Одамларда тобора тозаликка эътибор йўқолиб боряпти, ҳатто ит хам ўтирган жойини думи билан тозалаб туради, бизни фуқароларимиз биров келиб қилиб беришини кутади, кўп қаватли уйларни олд қисми (ширкатга аъзо бўлмаган) мана шу холатда ётаверади то бир виждонли одам чиқиб ўзидан билиб тозаламаса
Хурматли админ, илгари канализда эълон қилинган холатлар бўйича сааал реакция бўларди, хозир хокимият, махалла манга нима деб кўриб кўрмаганликка олади
Бухоро шахар 11-поликлиника ён томонидаги 4 та янги домни олди қисми бу
Неча марта айтдик, мусорка узоқ деб молсифат одамлар ахлатини уйини олдига чиқариб қўяверади, бу ерлар на ширкатга аъзо на Ахоли транс, ахлатхона бб ётибди, хамма касаллик шундан келиб чикади, домларни олди томонида Алфа нейрон, Фадил, лор яна бир нечта клиникалар бор, уларга келган мижозларам ахлатини ташлаб кетаверади, камера қўйиб гвардия 1-2 марта штраф қилса кейин ақли киради
Таклифимиз Ширкатга аъзо қилсин Гулшан махалла, Ахоли транс ахлат контейнер яқинроққа келтириб қўйсин
Хамма янги домлар шундай, хеч ким қизиқмайди, на хокимият на қурилиш бўлими, бу домлар суви, гази, токи, мусори ва бошка комуналкага тўлиқ ўтдими, йўқми, ишлатиб ётибди кўпчилик, коммуналка ходимлари чақирсанг хам, пул тўлайман десанг хам кемайди
Мутасаддилардан чора кутамиз
#СообщаетПотребитель #Мурожаат
@potrebitelbukharaplus